Помпео: АҚШ учун Россия эмас, Хитой катта хавф туғдиради

© AP Photo / Andy WongФлаг США на фоне эмблемы Китая
Флаг США на фоне эмблемы Китая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ўзини агрессив тутмоқда. Россия бизнинг сайловларимизга аралашишга ҳаракат қилмоқда. Лекин Хитойдан бўладиган хавф каттароқ, деган Помпео

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Хитой АҚШ учун Россиядан кўра кўпроқ хавф туғдиради, деб ҳисоблайди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео.

Конгресс США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Хитой товарларига нисбатан улкан бож киритди

"Россия ўзини агрессив тутмоқда. Россия бизнинг сайловларимизга аралашишга ҳаракат қилмоқда. Владимир Путин раҳбарлигида Россия "уришқоқ"лигича қолмоқда. Биз уларга жавоб қайтармоғимиз, ва имкони борича тўхтатмоғимиз лозим", - деб айтган Помпео Fox Newsга берган интервьюсида, АҚШга ким кўпроқ таҳдид солади - Россиями ёки Хитой деган саволга жавоб берар экан.

Москва бунга қадар кўп маротаба америка махсус хизматларининг АҚШдаги сайловларга аралашуви бўйича айбловларини рад этган эди.

"Аммо америкаликлар ҳаёт тарзига таҳдид масаласини узоқ истиқболда олиб қарайдиган бўлсак, яъни Америка иқтисодиёти тараққий этишидаги хатарларни инобатга оладиган бўлсак, Хитой АҚШ учун катта хатардир", - деб қўшимча қилган АҚШ Давлат котиби.

Янгиликлар лентаси
0