Қашқадарёда ҳарбийлар учун аутсорсинг тизимига асосланган замонавий ошхона иш бошлади

© Министерство обороны УзбекистанаСтоловая
Столовая - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бир вақтнинг ўзида 200 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ошхона ҳарбий учувчилар ҳамда техник муҳандислар учун мўлжалланган бўлиб, ҳар куни уларнинг эътиборига турли-туман парҳез таомлар тақдим этиш имкониятига эга

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида янги, замон талаблари асосида бунёд этилган ошхона фойдаланишга топширилди.

© Министерство обороны УзбекистанаВ Кашкадерье питанием военнослужащих занялись частные предприятия общественного питания на условиях аутсорсинга
Қашқадарёда ҳарбийлар учун аутсорсинг тизимига асосланган замонавий ошхона иш бошлади - Sputnik Ўзбекистон
В Кашкадерье питанием военнослужащих занялись частные предприятия общественного питания на условиях аутсорсинга

Бир вақтнинг ўзида 200 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ошхона ҳарбий учувчилар ҳамда техник муҳандислар учун мўлжалланган бўлиб, ҳар куни уларнинг эътиборига турли-туман парҳез таомлар тақдим этиш имкониятига эга.

Таъкидлаш керак, аутсорсинг тизими ошхонадаги озиқ-овқат таъминоти сифатини янада яхшилаш, ошхоналар таомномасини кенгайтиришга хизмат қилади.

Армияда хизмат қилиш учун қандай синовлардан ўтиш керак - Sputnik Ўзбекистон
Инфографика
Армияда хизмат қилиш учун қандай синовлардан ўтиш керак

Ошпазлар ҳар кунлик белгиланган қатъий таомномага асосан овқат тайёрлайди.

Ошхонада озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ишлов беришга мўлжалланган алоҳида хоналар мавжуд. Ҳарбир хона замонавий технологик жиҳозлар, юқориси фатли идиш-товоқлар билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорни имзолаган бўлиб, бугунги кунда вазирлик ҳарбий қисм ва муассасаларининг барчаси ушбу тизимга самарали ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0