Эронда ҳарбий парад вақтида теракт содир этилди

© REUTERS / TIMA AGENCYИранские полицейские стоят возле здания парламента в Тегеране
Иранские полицейские стоят возле здания парламента в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 22 сентябр куни Эроннинг барча ҳудудларида 1980-1988 йиллардаги эрон-ироқ уруши хотирасига бағишланган - Муқаддас мудофаа ҳафталиги доирасида ҳарбий парадлар бўлиб ўтаётган эди.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Эронда 10 киши ҳарбий парад вақтида юз берган теракт қурбонига айланди, деб хабар қилди РИА Новости.

Иранская баллистическая ракета нового поколения Фатех - Sputnik Ўзбекистон
Эрон "Фетх" авлодига мансуб баллистик ракетани тақдим этди

Ҳалок бўлганлар орасида журналист ҳам бор, шунингдек 20 нафарга яқин инсонлар жароҳатланган.

Эроннинг Ахваз шаҳрида теракт шанба куни эрталаб содир этилган. Ҳарбий парад вақтида номаълум шахслар томонидан ўт очилган.

Дастлаб Ислом инқилоби миршаблар корпусининг 8 нафар ҳарбий аскарлари ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун шанба, 22 сентябр куни Эроннинг барча ҳудудларида 1980-1988 йиллардаги эрон-ироқ уруши хотирасига бағишланган -Муқаддас мудофаа ҳафталиги доирасида ҳарбий парадлар бўлиб ўтаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0