Ўзбекистоннинг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди

© Sputnik / А. Варфоломеев / Медиабанкка ўтишПроспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте
Проспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Глобал инновацион рейтинг мамлакатларнинг инновацион ривожланиши ва муваффақиятларини ҳисоблаб боради. Сўнгги йилларда нуфузли ва обрўли халқаро тузилмалар томонидан тузиладиган Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон иштирок этмаяпти.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси 2030 йилга келиб, Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

2018 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда?

Ҳужжатга кўра, 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси ва Ўзбекистонни 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш Стратегиянинг бош мақсади этиб белгиланди.

Бош мақсадга эришишда Стратегиянинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистонни 2030 йилга бориб, Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киритишдан иборат.

Ўзбекистоннинг Инновацион ривожлантириш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат статистикаси қўмитаси ва бошқа идоралар билан биргаликда Ўзбекистон ҳар йили Глобал инновацион индекс рейтингига киритилиши учун халқаро ташкилотларга зарур маълумотлар ва кўрсаткичларни мунтазам юборилишини таъминлаб боради.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегиясини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида комиссия ҳам тузилди.

Комиссия стратегияни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини назорат қилади. Ушбу фармон ижросининг бориши тўғрисидаги батафсил ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Глобал инновацион рейтинг мамлакатларнинг инновацион ривожланиши ва муваффақиятларини ҳисоблаб боради. Сўнгги йилларда нуфузли ва обрўли халқаро тузилмалар томонидан тузиладиган Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон иштирок этмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0