Биз душманни қайтаришга тайёрмиз - Абдусалом Азизов қўшма ўқув-машғулотлари ҳақида

© МО УзбекистанаАбдусалом Азизов и Шерали Мирзо
Абдусалом Азизов и Шерали Мирзо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистоннинг Сўғд вилоятида 17-22 сентябр кунлари бўлиб ўтган ўзбек - тожик ўқув машғулотларида 600 га яқин ҳарбийлар иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий кучларининг ўқув-машғулотлари биз душманни қайтаришга тайёр эканлигимизни кўрсатди, деб хабар қилди генерал-майёр Абдусалом Азизов Тожикистоннинг Соррухдарон полигонида бўлиб ўтган ўзбек-тожик ҳарбий ўқув машғулотлари сўнггида, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Вазир айтишига қараганда 5 кун давом этган ўқув-машғулотлари икки дўстона армия тарихида илк бор ўтказилган манёврлар бўлиб, у тарихий аҳамиятга эга.  

“Бугунги кунда дунё ва Марказий Осиё ҳудудидаги вазият, халқаро террорчи гуруҳлар фаоллигининг ортиши - бизни ҳушёр бўлишга, қуролли кучларимизни доимо жанговар шай ҳолатда туришга мажбур қилади. Биз ягона ҳудудда яшаймиз, шунинг учун фақатгина биргаликда қилинган дўстона ҳаракатлар ва ҳарбий қисмларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида, биз терроризмга қарши чиқишимиз ва уни енгишимиз мумкин”, - деди Абдусалом Азизов.

Тожикистон мудофаа вазири ўз навбатида бугунги кунда Афғонистон шимолидаги вазият алоҳида хавотир уйғотаётганини хабар қилди.

6) Президент қарорига асосан, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим ўқув юртларига 5 фоизли квота асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлди. Бугунги кунда 350 га яқин ҳарбийларнинг фарзандлари олийгоҳларда шу имтиёздан фойдаланиб ўқимоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида аксилтеррор машғулотлари бошланди

“У ерда террорчилар гуруҳларининг фаоллиги ҳамда “Исломий давлат” жангариларининг тўпланиши кузатилмоқда. Миллий хавфсизликка қарши пайдо бўлаётган чақириқлар ва террорчилик мисли кўрилмаган даражада фаолллашган шароитида, ҳеч бир мамлакат уларга бир ўзи қаршилик кўрсата олмайди. Бундай вақтда ҳудуддаги кучларни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Тожкиистон ва Ўзбекеистон ренспубликалари Марказий Осиёга  кириш истеҳкомлари ҳисобланади. Давлатларимиз раҳбарлари Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш учун қўлларидан келган барча ишларни қилмоқда. Шу билан бир вақтда биз террорчиликнинг барча йўналишларига қарши курашни кучайтирмоқдамиз”, - деди Шерали Мирзо.   

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбиларининг қўшма ўқув машғулотлари 17 сентябрь куни Тожикистондаги “Нурафшон” ўқув марказида бошланган эди. 600 га яқин ҳарбийлар иштирок этган ўқув машғулотлари 22 сентябрга қадар давом этди.

Шартли террчиларни йўқ қилишга қаратилган операцияларда самолётлар, вертолетлар, танк, БТР ва БМПлар, миномёт ва “Град” қурилмалари иштирок этди.

Икки мамлакат ҳарбий муассаса раҳбарлари бўлиб ўтган ўқув-машғулотларини юқори баҳолаб, аълочи аскар ва зобитларга қимматли эсдалик соғалари ва фахрий ёрлиқлар топширишди.

© МО УзбекистанаЎзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари ўқув машғулотларда
Биз душманни қайтаришга тайёрмиз - Абдусалом Азизов қўшма ўқув-машғулотлари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари ўқув машғулотларда
Янгиликлар лентаси
0