Иқтисод

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,2 миллиард долларга камайди

© Sputnik / Павел ЛисицынЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,206 миллиард долларга камайди

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари январ-август оралиғида 5%га қисқариб, 26,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотларида акс этган.

Ўзбекистон олтин захираси умумий ҳажми август ойида 151 млн АҚШ долларга ошиб, 13,9 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Август ойида олтин захирасининг 6,83 тоннага кўпайди ва 1 сентябр санасига 327,54 тоннани ташкил қилди.

Январ-август ойларида олтин-валюта захираларининг пасайиши олтин нархининг 1296,50 дан 1206,85 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. 

Хорижий валютадаги активлар эса август ойининг охирига келиб 12,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Олдинги ойга нисбатан хорижий валюта захиралари 670 млн АҚШ долларига камайган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала