Ҳодисалар

Озарбайжонда дунёнинг иккинчи йирик вулқони уйғонди

© REPORTВулкан Отман-Боздаг в Азербайджане
Вулкан Отман-Боздаг в Азербайджане - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги маротаба ушбу вулқон 2017 йилнинг феврал ойида отилган эди.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Озарбайжонда катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи “Отман-Боздаг” вулқони уйғонди, деб хабар қилмоқда Sputnik Озарбайжон.

Отман-Боздаг якшанба куни, тонг  соат 08:53 да илк бор отилган. Отман-Боздаг балчиқли вулқон ҳисобланади, унинг уйғонишига сабаб - ер эрозияси. Ушбу вулқон фаоллиги 2017 йилнинг феврал ойида бошланган эди. Ундан олдин эса, 50 йил давомида вулқон уйқуда бўлган. Сўнгги бор у 1965 йилда отилган.  

Отман-Боздаг Апшерон ярим оролида, Бокудан 60 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб ушбу ҳудудда яна бир неча балчиқли вулқонлар жойлашган. Озарбайжон ҳукумати бу ерларни табиий қўриқхона деб эълон қилган.

Озарбайжон экология ва табиий ресурслар вазири маълум қилишича, вулқон 23 сентябрь, якшанба куни «уйғонган» ва икки марта 200—300 метр баландликка балчиқ шиддат билан отилиб чиққан. Шундан кейин вулқонга ёндош ҳудудларда 40 метргача чуқурликда ёриқлар пайдо бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала