Туркия парламенти раиси Бинали Йилдирим Ўзбекистонга келди

© Twitter / Binali YıldırımГлава парламента Турции Бинали Йилдирим прибыл в Ташкент
Глава парламента Турции Бинали Йилдирим прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия парламенти раиси Бинали Йилдирим рафиқаси билан Ўзбекистонга келди.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Туркия Буюк миллат мажлиси (парламенти) раиси Бинали Йилдирим 23 сентябрт куни Тошкентга келди, деб хабар қилинган сиёсий раҳбарнинг Twitterида.

Ҳурматли меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортида Ўзбекистон Олий Мажлиси вакиллари тантанали кутиб олишди.

Ташриф давомида Туркия парламенти раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан учрашуви режалаштирилган.

Шунингдек Йилдирим 25 сентябр куни Самарқанд шаҳрига сафар уюштириб, у ердаги тарихий ёдгорликларни ва зиёратгоҳларни томоша қилади.

Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистонга сафари 26 сентябрга қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0