Янги хэштег ва устозлар боғи: Шерматов 1-октябрни қандай нишонлашни белгилади

© Sputnik / СтрингерМинистр народного образования Шерзод Шерматов
Министр народного образования Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳафталик доирасида мактабларда "Устозимга аталга ниҳол" ва фахрий ўқитувчилар орасида "Устоздан боғ қолур" мавзуларида дарахт ва кўчат экиш акцияларини ташкил этиш белгиланган

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. 1-октябр - "Устоз ва мураббийлар байрами куни" муносабати билан Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчилар байрамини нишонлаш бўйича қарорни имзолади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Шерзод Шерматов, Министр народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Биргаликда ўқитувчиларимиз обрўсини оширишга ҳаракат қилайлик - Шерматов

Халқ таълими вазири республикадаги барча халқ таълими бошқарма раҳбарларига мурожаат қилиб, маълум тарғибот ишларини амалга оширишни йўлга қўйишни сўраган.

Жумладан, қарорга кўра, 25-сентябрдан 2-октябр кунигача Ўзбекистонда "Устозингни табрикла" номли эко-ҳафталик ўтказилиши белгиланган.

Ушбу ҳафталик доирасида таълим муассасаларида "Устозлар боғи"ни ташқил этиш учун ўқувчилар орасида "Устозимга аталга ниҳол" ва фахрий ўқитувчилар орасида "Устоздан боғ қолур" мавзуларида дарахт ва кўчат экиш акцияларини ташкил этиш белгиланган.

Фахрий ўқитувчилар ва мураббийлар хонадонларига боришни ташкил этиш ҳамда ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган табрикларни #ustozingni_tabrikla! #поздравь_своего_учителя! хэштеги билан ижтимоий тармоқларга жойланиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0