Зомин миллий боғи яқинида зилзила содир бўлди

© Фото из архива Федерации Профсоюзов РУзСанаторий "Замин"
Санаторий Замин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ваТожикистон чегарасида зилзила содир бўлди

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Кеча 23 сентябрь куни соат 22:02 да Ўзбекистонда зилзила сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятар вазирлиги хабар қилади.

Зилзила эпицентри, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Зомин миллий боғига яқинида, Тошкентдан  187 км масофада жойлашган. Ер қимирлаш магнитудаси - 3,7 баллни, эпицентр чуқурлиги 5 кмни ташкил қилди.

Зилзила кучи Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида қуйидагича сезилди:

Гулистонда,— 2 балл, эпицентрдан 94 км масофада;

Жиззахда— 2 балл, эпицентрдан 72 км масофада;

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Янгиликлар лентаси
0