Бош вазир ҳибсга олинган собиқ Юнусобод тумани ҳокими қарорини бекор қилди

© Хокимият ТашкентаСтроительство многоэтажного дома.
Строительство многоэтажного дома. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулла Арипов “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Юнусобод тумани ҳокими томонидан қабул қилинган қарорни бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Юнусобод тумани ҳокими томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинди. ЎзА хабарига асосан.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда маълум қилди.

Мажлисда Юнусобод туманидаги “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Юнусобод тумани ҳокими томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинди.

Қурилиш ишлари тўхтатилиб, қурилиш майдони ҳудуди ободонлаштирилмоқда, унинг ўрнида болалар майдончаси бунёд этиляпти.

Ушбу ишларни якунлашга 5 кун муҳлат берилган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинганди.

Янгиликлар лентаси
0