Бир ҳафтада “чиройли” авторақамлар бюджетга 4 миллиард сўм даромад келтирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобили в Ташкенте
Автомобили в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 869 та автомобиль рақамлари сотилди.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Шу йил 17-21 сентябр кунлари мобайнида онлайн аукцион орқали 869 та автомобил рақамлари сотилди.

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,9 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 26% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 27% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 26%га тенг.

Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 52%га тенг.

Янгиликлар лентаси
0