Самарқандда почта директори 40 минг $ пора билан ушланди

© Sputnik / NewsTeamДоллары США изъятые правоохранительными органами
Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда почта директори қамоққа олинди.​​​

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. «Ўзбекистон почтаси”нинг Самарқанд филиали директори катта миқдорда пора билан қўлга тушди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

“2018 йил 22 сентябрь куни “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Самарқанд филиали директори Ш.Умаров фуқаро У.Ёқубовга филиал ҳудудидан савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан ундан 40 минг долларни олаётган вақтда қўлга олинган”, - дейилган хабарда.

Ушбу иш юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 168 моддасининг 4 банди, ва 211 моддасининг 3 банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ш.Умаровга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

УзА​​​ хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0