Қоидабузарлик қайд этилган видео учун пул мукофоти тўланади

© Sputnik / Alexey Malgavko / Медиабанкка ўтишВидеорегистратор в автомобиле
Видеорегистратор в автомобиле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб қоидабузарлик қайд этилган видео учун пул мукофоти тўлана бошланади.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Келаси йилдан бошлаб Ўзбекистонда ЙҲҚ бузилиши қайд этилган видео учун пул мукофоти тўланади, деб хабар қилмоқда Norma.uz.

Видеорегистратор в автомобиле - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йўловчи ташувчи транспортда видеорегистратор ўрнатилиши мажбурий бўлади

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида видеорегистратор орқали қайд қилинган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизим ишга туширилади.

Жисмоний ва юридик шахслар jarima.uz сайти орқали бундай далилларни юбора оладилар. Жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун видеорегистраторлар ўрнатиш мажбурий бўлади.

“Ҳар битта хабар учун уни юборган шахслар ундирилган жарима ҳисобидан ЭКИҲнинг 5%и миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки пластик картасига ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказилади. Бунда унинг шахси сир сақланади”, - дейилган хабарда.

ЙҲҚ бузилиши юзасидан тақдим этилаётган видеоёзувлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  1. содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати, транспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси, ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт аниқ акс эттирилиши лозим;
  2. видеоёзувга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади, бевосита ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно.
  3. Қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим.
  4. ЙҲҚ бузилиши ҳақидаги аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: фуқаронинг Ф.И.ОИ,  доимий яшаш манзили, банк ҳисоб рақами, уяли телефон рақами, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, сана ва вақт.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳақида хабар берган шахсга уни кўриб чиқиш натижаси юзасидан 15 кун муддат ичида жавоб юборилади.

Шундан сўнг, тақдим этилган материаллар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ва МЖТКнинг 17-1, 283, 291, 309-1-моддаларига мувофиқ, улар юзасида қуйидаги тартибда иш юритилади:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди, маъмурий жарима солиш тўғрисидаги қарор эса ҳуқуқбузарнинг иштирокисиз чиқарилади;
  • жисмоний шахс – транспорт воситасининг мулкдори ёхуд юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси маъмурий жавобгарликка тортилади. Уларга почта орқали қарор нусхаси юборилади;
  • ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди (жарима солиш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят кўриб чиқилаётган ҳоллар бундан мустасно);
  • жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун давомида жарима тўланиши керак;
  • агар юқорида кўрсатилган муддатда жарима тўланмаган бўлса, транспорт воситаси жарима тўлиқ тўлангунига қадар ушлаб турилади.

ДЙҲХХ маъмурий амалиёт инспекторлари томонидан 3 иш куни мобайнида қарорлар қабул қилинади.

Установка системы ЭРА-ГЛОНАСС в автомобиле  - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan автомобиллари видеорегистратор ва ЭРА ГЛОНАСС тизими билан жиҳозланади

Видеоёзувда акс этган ҳолат юзасидан жаримадан бошқа маъмурий жазо чораси қўлланган ҳолларда, хабар юборган шахслар Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган тартибда рағбатлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар ҳақидаги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган ва муҳокамамдан ўтган. Шунга асосан Вазирлар Маҳкамаси 20.09.2018 йилда «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 747-сон қарорни эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0