Ўзбекистонда Green Card учун ариза топшириш мумкин бўлган сана эълон қилинди

© AFP 2023 / LOIC VENANCEФлаг США на фоне города
Флаг США на фоне города - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card лотереяси учун ариза топшириши мумкин бўлган санани эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. 2020 йил “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Green Card лотереяси” дастурига (DV-2020) 2018 йил 3 октябрдан 6 ноябргача ариза топшириш мумкин. Бу ҳақда  АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Facebookдаги расмий саҳифасида хабар қўйилган.

2020 йил дастурида мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ, яъни Ўзбекистонда туғилган барча шахслар бир марта, ФИОси паспортида ёзилганига аниқ мувофиқ ҳолда, олинганига 6 ойдан ошмаган фотосурат билан, ҳамда барча оила аъзоларини қўшиб ариза топшириш ҳуқуқига эгалар. 

“Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси” дастурига (DV-2020) ариза топшириш текин.

Аризаларни фақатгина Интернет орқали dvlottery.state.gov манзилида 3 октябрдан бошлаб топшириш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистон Green Card лотереясида энг фаол иштирок этаётган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун Green Card лотереясида энг кўп ўрин берилган.

Янгиликлар лентаси
0