Дунёда

Трамп Эронга қарши қаттиқ санкциялар киритишга ваъда берди

© Sputnik / Роман МахмутовЗаседание Генассамблеи ООН
Заседание Генассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Трамп БМТ ХК аъзоларига "эрон режими ўз ҳатти-ҳаракатини ўзгартириши ва ҳеч қачон атом бомбасини олмаслиги учун" Эронга нисбатан биргаликда ҳамкорлик қилиш илтимоси билан мурожаат қилди

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. АҚШ Эронннинг "ёмон ният билан қилинган" фаолиятининг барча спектрига қарши қатъий санкциялар киритишда давом этади, деб баёнот қилди АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида.

АҚШ президенти Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ Бутунжаҳон савдо ташкилотидан чиқиши мумкин, деди Трамп

"Эрон ядровий дастури билан боғлиқ америка санкцияларининг барчаси ноябр ойи бошида тўлиқ кучга киради. Шундан сўнг АҚШ илгаригидан ҳам каттароқ, Эроннинг ёмон ниятли фаолиятининг кенг жабҳасига қарши туриш учун қўшимча санкциялар киритади", — деди Трамп.

"Санкцияларни бажармаганларнинг барчаси оғир оқибатларга дуч келади", - деб ишонтирди америка етакчиси.

У БМТ ХК аъзоларига "эрон режими ўз ҳатти-ҳаракатини ўзгартириши ва ҳеч қачон атом бомбасини олмаслиги учун" Эронга нисбатан биргаликда ҳамкорлик  илтимос билан мурожаат қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп май ойида Вашингтон Эрон билан ядро дастури бўйича битимдан чиқаётганини эълон қилган эди. Трамп Эронга қарши барча санкциялар, шу жумладан, Эрон билан бизнес юритувчи давлатларга нисбатан иккиламчи санкциялар тикланиши ҳақида хабар берган эди.

"Олтилик"нинг қолган аъзолари АҚШнинг ушбу қарорига қарши чиқдилар. Ядро келишувида қолган давлатлар Эрон билан ҳамкорлик қилгани учун киритиладиган америка санкцияларидан ҳимояловчи чораларни ишлаб чиқиш билан шуғулланишмоқда.

АҚШ Эронга қарши санкцияларнинг бир қисмини 7 август санасидан қайта жонлантирди. Нефт маҳсулотларини ҳам қамраб олувчи янада аниқроқ санкциялар 5 ноябрда кучга киради. ЕИ АҚШнинг такрорий санкцияларини тан олмаяпти ва европа компанияларига уларни бажаришга рухсат бермаяпти. Аммо ЕИдаги компаниялар американинг иккиламчи санкцияларидан хавфсираб, Эрон билан бизнесни тўхтатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала