Ўзбекистонда дориларни рўйхатдан ўтказиш тартиби осонлашди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРабота Новоуральского завода "Медсинтез"
Работа Новоуральского завода Медсинтез - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 20та хорижий мамлакатларда рўйхатдан ўтган дориларни тан олади ва 10 кун ичида рўйхатдан ўтказади.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Янги имзоланган 3948 – сонли президент қарорига асосан Ўзбекистонда дориларни рўйхатдан ўтказиш осонлашди, деб хабар қилмоқда Norma.uz.

Хусусан, 20та хорижий мамлактларда рўйхатдан ўтган дори воситалари Ўзбекистонда ҳам тан олинади. Бу янги пайдо бўлган дориларни  10 кун ичида рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

“Ушбу қарорнинг қабул қилиниши дори воситалари нархига ижобий таъсир қилади, дорилар ва тиббий воситалар қийматига дори воситаларини сертификатлаш учун харажатлар киритилмайди”, — деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидаги мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган дорилар Ўзбекистонда ҳам тан олинади:

Австралия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Ирландия, Испания, Италия, Канада, Жанубий Корея, Нилерландия, Норвегия, Словения, АҚШ, Финляндия, Франция, Швейцария, Швеция ва Япония.

Ундан ташқари,  Ўзбекистон “Дори воситалари бўйича Европа агентлигида” рўйхатдан ўтказилган дориларни ҳам тан олади.

 

Янгиликлар лентаси
0