Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тарқалган аудиоёзув бўйича текширув ўтказди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернетда тарқалган аудиоёзувда нотаниш аёл суратга олиб қўйиш баҳонасида икки ўқувчи қизни яна бир киши бўлган машинага чақиргани ҳақида сўз боради.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган Яшнобод туманидаги 166-мактабнинг 3-синф ўқувчиси онаси томонидан ёзилгани айтилаётган аудиоёзувда нотаниш аёл суратга олиб қўйиш баҳонасида икки ўқувчи қизни яна бир киши бўлган машинага чақиргани ҳақида сўз боради.

Ночное  автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент кўчаларида тунги пайтда ҳам радарлар ишламоқда

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур ахборот текшириб чиқилганини маълум қилди.

Барча ички ишлар органлари ходимларидан шу каби мурожаат бўлгани сўралган, мактаб атрофида ўрнатилган кузатув камералари текширилган, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилган. Натижада бундай ҳодиса юз бермагани аниқланган.

Бундан ташқари ушбу мактаб директори учинчи синф ўқувчилари орасида Арина ва Эля исмли қизлар ўқимаслигини таъкидлаган.

Ота-оналар билан суҳбат давомида ушбу аудиони Telegram’даги гуруҳларга тарқатган икки она аниқланган. Улардан бири ушбу аудио Россиянинг Астрахан шаҳрида яшовчи танишидан, иккинчиси Сергели туманида яшовчи ўртоғидан келганини айтган.

Тошкент шаҳар ИИББ шу каби ҳолатлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган ҳар қандай хабарга ишонавермасликка ва ушбу маълумотларга ўзидан янги ҳолатларни қўшиб тарқатмасликка чақирган.

Янгиликлар лентаси
0