Абитуриент ДТМ хатосини исботлаб берди ва бюджетга ўқишга кирди

© FacebookСаидазим Сиддиқжонов
Саидазим Сиддиқжонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Саидазим Сиддиқжонов Тошкент тиббиёт академиясига шартнома асосида қабул қилинган эди, лекин талаба Давлат тест маркази билан “баҳслашиб”, давлат гранти асосида ўқишга ўтказилди, деб хабар қилмоқда ўқув маркази ўзининг Ғacebookдаги саҳифасида.

Гап шундаки, тест жараёнида кимё фанидан берилган саволлардан бирига умуман тўғри жавоб варианти келтирилмаган эди. Саидазим Сиддиқжонов ДТМ мутахассисларига буни исботлаб берди ва унинг умумий балига 2,9 балл қўшилди.

Саидазим Сиддиқжонов давлат гранти асосида ўқишга киришга 0,9 балл етмай контрактга ўтиб қолган эди. Энди эса, ўз ҳуқуқлари учун охиригача курашган талаба, 6 йил давомида давлат гранти асосида ўқийди. 

Янгиликлар лентаси
0