Индонезияда табиий офат қурбонлари сони 832 кишига етди

© AFP 2023 / OLA GONDRONKРазрушения после землетрясения и цунами в Индонезии
Разрушения после землетрясения и цунами в Индонезии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Индонезияда  йилига 5-6 минг маротаба, силкиниш кучи 4 балладан кам бўлмаган зилзилалар бўлиб туради.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Индонезияда 28 сентябрь куни содир бўлган ер қимирлаши ва цунами қурбонлари сони 832 нафарга етди, деб хабар қилмоқда ушбу мамлакат Фавқулодда вазиятлар оқибатларига қарши кураш миллий бошқармаси.

Жума куни эрталаб Палу шаҳри яқинидаги Сулавеси оролида дастлаб 6,1 балли, кейин 7,4 балли ер қимирлаши содир бўлди. Бироздан сўнг эса Палу шаҳрига баландлиги 2 метр бўлган цунами ёпирилди.

Ушбу табиий офатлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 834 кишини ташкил қилди. Ундан ташқари минглаб одамлар жароҳатланган.

Маълумот учун, Индонезия Тинч океани орқали ўтган “Оловли ҳалқа”да жойлашган мамлакатдир. Олимлар тектоник тўқнашув чизиғини шундай деб аташади. Ер қатламларининг силжиши ва бир-бири билан тўқнашувии айнан ушбу ҳудудга тўғри келади. Оқибатида “олавли ҳалқа” ичида тез тез ер қимирлашлари ва цунами каби табиий офатлар тез тез бўлиб туради. Хусусан, Индонезияда  йилига 5-6 минг маротаба, силкиниш кучи 4 балладан кам бўлмаган зилзилалар бўлиб туради.

Янгиликлар лентаси
0