Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларни табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил узбекистанцев со Днем независимости
Шавкат Мирзиёев поздравил узбекистанцев со Днем независимости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонга сафари олдидан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини 1 октябрь - касб байрами куни билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Ҳиндистонга сафари олдидан Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини, келаётган 1 октябрь - касб байрами куни билан табриклади.   

“Муҳтарам устозлар! Қадрли дўстлар!

Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган барча юртдошларимизни
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман”, - деб бошланган президентнинг табрик сўзи.

Шундан сўнг президент табригида охирги вақтларда Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилган. Хусусан, ўқитувчиларнинг жамиятда обрўйсини ошириш, уларга имтиёзли уй ойлар бериш ва автоуловлар харид қилишига қулай шароитлар яратиш ҳақида.

Ундан сўнг, табрик сўзида бугунги кунда ёшлар ҳаётига таҳдид  солаётган турли хавф хатарлардан уларни сақлашда ўқитувчиларнинг роли улкан эканлиги таъкидлаб ўтилган.

“Айниқса, бутун дунёда мураккаб ва таҳликали вазият ҳукм сураётган ҳозирги вақтда ёшлар ҳаётига таҳдид солаётган хавф-хатарларнинг олдини олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда сизларнинг ибратли фаолиятингиз улкан аҳамиятга эга”, - дейилган табрик сўзида.

Президент табрик сўзининг тўлиқ матни билан қуйида танишинингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0