Қаршидаги тўйда 74 киши заҳарлангани маълум бўлди

© Sputnik / Варвара ГертьеВ больнице
В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қаршида 29 сентябрь куни бўлиб ўтган тўйда умумий ҳисобда 74 киши овқатдан заҳарланган ва улардан 72 киши юқумли касаллик ташҳиси остида шифохонага ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Қарши шаҳридаги “Бахтли оила” тўйхонасида бўлиб ўтган тўйда 74 киши заҳарланган, деб хабар қилмоқда Халқ Сўзи.

Хабарда айтилишига кўра, “Ширин ният барака” МЧЖга қарашли тўйхонада 29 сентябрь куни бўлиб ўтган тўйда умумий ҳисобда 74 киши овқатдан заҳарланган ва улардан 72 киши юқумли касаллик ташҳиси остида шифохонага ётқизилган.

“Беъморларнинг 4 нафари 18 ёшгача бўлганлар, 10 нафар эркак ва 60 нафар хотин-қизлардир. Ётқизилган 72 нафар беморнинг аҳволи ўртача енгил ҳолатда”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, вилоят Юқумли касалликлар шифохонасида махсус штаб ташкил этилди, айни пайтда Республика санитария-эпидемиология назорати марказининг малакали мутахассислари ушбу штабга жалб этилиб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида барча зурур дори-дармонлар захираси яратилган.

“Ширин Ният Барака” МЧЖга қараши “Бахтли оила” тўйхонасида 30 сентябрь куни ўтказилган ўрганишларда санитария нормаларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Тўйхона ходимлари тиббий кўрикдан ўтмаган, санитария минимум ўқув курсларида ўқимаган. Текшириш вақтида 21 нафар ошхона ишчи-ходимидан биологик намуналар ҳамда ташқи муҳит объектларидан 158 та намуна олиниб, лабораторияга топширилди.

Янгиликлар лентаси
0