20 асрнинг энг яхши эстрада хонандаси - Шарль Азнавур вафот этди

© Sputnik / Владимир АстапковичКонцерт Шарля Азнавура
Концерт Шарля Азнавура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20 асрниншг энг яхши эстрада хонандаси деб тан олинган Шарль Азнавур 95 ёшида вафот этди.  

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Франциялик машҳур хонанда, шансон қўшиқлар ижрочиси, Шарль Азнавур 95 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, машҳур хонанда Франция жанубида жойлашган ўз уйида вафот этган.

Шарк Тароналари - Sputnik Ўзбекистон
Шарқ тароналари - мусиқа ва дўстлик фестивали

Шарль Азнавур, асл исми Шахну́р Вахина́к Азнавуря́н, 1924 йилда Парижда арманистонлик иммигрантлар оиласида туғилган. Ҳаёти давомида Азнавур 1300 дан ортиқ қўшиқлар яратган, 60 дан ортиқ кинофильмларда суратга тушган. Унинг қўшиқлари ёзилган дисклар 200 млн донадан ортиқ сотилган. Time ва CNN нашрлари ўтказган сўровга кўра Шарль Азнавур 20 асрнинг энг яхши эстрада хонандасти деб тан олинган.

Маълумот учун, Шарль Азнавур Ўзбекистонда ҳам бўлган. У 2005 йилда Самарқандда бўлиб ўтган "Халқ Тароналари" мусиқий фестивалида меҳмон бўлган.

Ўшанда Азнавур "Менининг болалик орзуим ушалди - мен Самарқанддаман. Мен Бухорони ҳам томоша қилдим. Сизнинг қадимий шаҳарларингиз, такрорланмас табиатингиз ва санъатингиз, 3 минг йиллик тарихга эга бўлган Шарқнинг бой маданияти бугун бутун дунёнинг этътиборини тортмоқда", - деган эди.

2009 йилдан бошлаб Азнавур  Арманистоннинг Швейцариядаги элчиси ҳамда БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаб келган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0