Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида 3 миллиард долларлик шартномалар имзоланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с индийскими бизнесменами
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с индийскими бизнесменами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент ташрифи якунида Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ шартномалар имзолаш режалаштиришган.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Ҳиндистоннинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев с супругой 30 сентября посетили комплекс Тадж-Махал в Агре - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тож Маҳалга ташриф буюрди

Учрашув давомида Ўзбекистон томонидан бизнес ривожига ғов бўлиб турган тўсиқлар олиб ташлангани, хорижлик инвесторлар учун барча шароит яратилаётгани таъкидланди.

Ҳиндистонлик ишбилармонлар президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини қайд этишди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродовнинг ҳисоботида айтилишига кўра, ташриф якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро қатор ҳужжатлар, шунингдек, умумий қиймати 3 миллиард АҚШ долларидан зиёд қийматдаги шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти давлат ташрифининг асосий тадбирлари бугун, 1 октябрга мўлжалланган. 

Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини тантанали кутиб олиш маросими Ҳиндистон Президентининг "Раштрапати Бхаван" саройида бўлиб ўтади. Президент шу ерда Ўзбекистон ва Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари учун қисқа баёнот бериши ҳам кўзда тутилган.

Участники узбекско-индийского бизнес-форума в Дели - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон Ўзбекистонда 50та инвестицион лойиҳани амалга оширади

Ҳайдаробод саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳамда ҳукумат аъзолари билан тор ва кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтади. Улар якунида Ўзбекистон президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг қўшма баёнотини қабул қилиш режалаштирилган.

Ўзига ажратилган қароргоҳда Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси вице-президенти, Сенати раиси Венкайах Найда ҳамда ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашувлар ўтказади, томонларни қизиқтирган долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Президенти Рам Натҳ Ковинднинг учрашувида икки томонлама шерикликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашилади. Ўзбекистон президенти шарафига тантанали қабул ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0