Тошкентни гўзаллаштириш билан таниқли дизайнер Артемий Лебедев шуғулланади

© Sputnik / Михаил ФомичевРабота студии Артемия Лебедева
Работа студии Артемия Лебедева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Раҳбар, таниқли россиялик дизайнер Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгаши билан учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Таниқли россиялик дизайнер Артемий Лебедев студияси Тошкентда кўчаларни ободонлаштириш билан шуғулланишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Spot.uz.

Таниқли дизайнер 2 октябр куни Ўзбекистонга келган ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашида учрашув ўтказган.

Автомобильная трасса - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент қайси чорраҳаларида янги йўл белгилари ўрнатилади

Таъкидланишича, студия Тошкент шаҳарни лойиҳалаштириш, дизайн ва архитектура соҳасида профессионаллар учун очаётган имкониятларга қизиқиш билдирган.

Дизайнерлар Тошкент логотипини яратишда иштирок этишлари мумкин, шунингдек, пойтахт маъмурияти томонидан тилга олинган устувор мавзулар ва тавсиялар устида иш олиб боришга тайёр.

Илгарироқ, Артемий Лебедев ўзининг Instagramдаги саҳифасида ўзбек авиалинияларида парвоз қилиш қулайлигини юқори баҳолаган, шунингдек, дўконларда мевалар хилма-хиллигига алоҳида эътибор қаратган эди.

"Эконом классдаги таомлар - шу йил ҳисобидан йўловчилар самолётида истеъмол қилган энг яхши овқат бўлди", - деб ёзди блогер.

Лебедев, охирги марта Ўэтнографик сафарни 2002 йилда амалга оширган.

Янгиликлар лентаси
0