"Ҳомийлар жуда зарур": ХТВ мактаб хайрия фондини ишга туширди

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, тизим тўлиқ шаффоф. Фонд ишининг ошкоралигини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда олинган маблағлар ва улардан қандай фойдаланилгани ҳақида маълумотлар бериб борилади

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Жорий йил 29 сентябрь куни Ўзбекистонда илк бор "Краудфандинг" (халқ томонидан молиялаш) платформаси ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган хайрия жамғармаси мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун қўшимча пул тўплаш ҳамда ногирон ва кам таъминланган оилалар фарзандлари учун қўллаб-қувватлаш ва иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш учун сарфланади.

Филиал школы в Чиракчинском районе - Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазирлиги хусусий мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

"Ўзбекистонда бугунги кунда 10 мингга яқин мактаб фаолият юритмоқда, уларнинг 60 фоизини моддий-техника базаси мустаҳкамланиши керак. Ўзбекистондаги мактабларнинг фақат 37 фоизи компьютер синфига эга бўлиб, уларнинг 7 фоизи Интернет тармоғига уланган. Ҳукуматимиз томонидан мактабларнинг инфратузилмасини яхшилаш учун маблағлар ажратилмоқда. Аммо қисқа вақт ичида белгиланган мақсадларга эришиш учун ҳомийларни жалб қилиш лозим бўлади", - деб изоҳ берган лойиҳа раҳбари Рустам Каримжонов.

Таъкидланишича. тизим тўлиқ шаффоф. Фонднинг ишини тўлиқ ошкоралигини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда олинган маблағлар ва улардан қандай фойдаланилгани ҳақида маълумотлар бериб борилади.

Каримжонов барча ўзбекистонликларни шу юрт фарзандлари таълим олишига ва улар учун ёрқин келажак яратишга ўз ҳиссаларини қўшишда бефарқ бўлмасликка чақирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0