Дунёда

21 миллион доллар: Ақтўбеда ёнган ўзбекистонликлар учун шунча товон талаб қилинди

© Комитет по ЧС МВД Казахстана / Фотобанкка ўтишБолее 50 человек погибли в загоревшемся автобусе в Казахстане
Более 50 человек погибли в загоревшемся автобусе в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Самара-Шимкент трассасидаги ёниб кетган автобусда ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликлар яқинлари томонидан айтилган талаблар маълум бўлди. Судланувчи 5 киши бу суммани тўлашга уларнинг қурби етмаслигини маълум қилишган

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Ақтўбе вилоятидаги трассада автобус ёнғини вақтида тириклайин ёнган 52 нафар ўзбекистонликнинг қариндошлари ҳар бир судланувчидан етказилган маънавий зарар учун 150 миллион тангадан талаб қилишди. Спутник Қозоғистон хабарига асосан. 

Суд под делу о сгоревших в автобусе узбекистанцах - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ақтўбеда ёнган автобус ҳайдовчилари: йўловчилар омон қолиши мумкин эди

Ўзбекистонликларнинг қариндошлари талаб қилган умумий сумма 7 миллиард 800 миллион тангани (21 миллион доллардан ортиқни) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, фожиа жорий йилнинг 18 январида Самара-Шимкент трассасининг 1068 километрида юз берган. Kassbohrer Setra русумли йўловчи автобуси салонида ўша вақтда 55 йўловчи - Ўзбекистон фуқаролари ва уч нафар қозоғистонлик ҳайдовчилар бўлишган.

Йўловчиларнинг бир нечтаси аланга олган автобус ичидан сакраб чиқишга муваффақ бўлган, қолганлари тириклай ёнган.

Автобус салонидаги температура шу даражада юқори бўлганки, айрим жасадлардан фақат кул қолган, холос. Автобусда ёнган 16 киши Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан бўлган.

Автобус ҳайдовчилари ўзларига қўйилган айбни тан олмаяпти ва уларни қўйиб юборишларини талаб қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала