“Навоий” логистика маркази биринчи жўнатмани қабул қилиб олди

© Пресс-служба аэропорта "Навои"В международном аэропорту г.Навои запущено в эксплуатацию место международного почтового обмена
В международном аэропорту г.Навои запущено в эксплуатацию место международного почтового обмена  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоий логистика марказига олиб келинган биринчи жўнатма - Туркиядан олиб келинган 1380 кг тўқмачилик маҳсулоти бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. “Навоий” халқаро аэропортида жойлашган Халқаро почта алмашув марказига биринчи жўнатма етиб келди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ҳаво йлларининг матбуот хизмати.

“Биринчи курьерлик жўнатмаси - Туркиядан юборилган 1380 кг тўқимачилик маҳсулоти бўлди. Ушбу жўнатма унчалик катта ҳажм бўлмасада, лекин унинг мислоида “Навоий” халқаро логистика маркази юкни божхона кўригидан ўткаиш  ва олувчига етказиб бериш қулай эканлиигини намойиш қилди”, - дейилган хабарда.

“Навоий” халқаро аэропортининг Ўзбекистон қоқ марказида жойлашганлиги уни барча йўналишлар ҳамда автомобил ва темирйўл транспорти учун қулай логистика мараказига айлантиради. “Навоий” халқаро почта алмашув пунктини ишга туширишда ушбу омил ҳам ҳисобга олинган.

Новый терминал для прилетающих пассажиров международных авиалиний в аэропорту Ташкент им. И. Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аэропортида янги терминал очилади

Келажакда ушбу марказ электрон коммерция ҳамда интернет савдосининг ҳажми ошишига хизмати қилиши керак. Аэропорт хизматларидан фойдаланиш  DHL, FedEX, UPS каби бутун дунёда фаолият юритувчи курьерлик компаниялари учун ҳам жуда қулай.

Бугунги кунда “Навоий” ҳаво дарвозаси Европа ва Осиёнинг энг йирик логистикамарказлари билан боғланган. Миллий авиакомпания бу ердан Сеул, Вена, Милан, Сарагоса ва Сабиха шаҳарларига парвозлар амалга оширмоқда. Аэропорт кунига 300 тоннагача юкларни импорт, экспорт ва транзит қилишга мўлжалланган. Шунингдек 1000 тоннагача юкларни сақлаш имконига эга.

 

Янгиликлар лентаси
0