Иқтисод

Ўзбекнефтегаз тизимида қандай муаммолар бор - раис ўринбосари жавоби

© Sputnik / Дильшода РахматоваОдил Темиров
Одил Темиров - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнефтегаз” АЖ раиси ўринбосарига бу тизимда йиллар давомида қандай муаммолар тўпланиб қолганлиги ҳақида ахборот бериш сўралди.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik.  Бугун, 3 октябрь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги “Энергетика ресурслари: ислоҳотлар даврида тежамкорлик муаммолари ва истеъмол маданиятидаги муаммоларнинг таҳлили” мавзусида сессия ўтказилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Встреча Алишера Султанова и Сейфа Гасеми - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
АҚШ Ўзбекистон нефт-газ соҳасига инвестиция киритишга тайёр эканлигини маълум қилди

Сессияда “Ўзбекнефтегаз”, "Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз”, Мажбурий ижро бюроси, “Республика Нуроний” жамғармаси, Маҳалла ҳайрия жамоат фонди мутасадди вакиллари, экспертлар ва журналистлар қатнашди.   

ХПК бошловчиси “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Одил Темировга ушбу тизимда йиллар давомида қандай муаммолар тўпланиб қолганлиги ва бугун бу борада вазият ҳақида ахборот бериш сўради.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар олдига иқтисодиёт соҳаларига ва республика истеъмолчиларига барқарор табиий газ, суюлтирилган газ, нефт маҳсулотлари, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, полимер маҳсулотлар билан барқарор таъминлаб бориш ва уларни экспортга йўналтириш вазифалари қўйилган.

“Албатта бу вазифани бажариш учун 100 мингдан ортиқ катта жамоамиз бор ва биргаликда тер тўкиб  олдимизга қўйилган мақсадларни бажариб келяпмиз. Соҳамиз олдида жуда кўплаб муаммолар ва қийинчиликлар мавжуд.

Муаммо ва қийинчиликларни соҳалар кесимларида кўриб чиқадиган бўлсак, геология ва қидирувга йўналиши бўйича жиҳозларимизнинг эскирганлиги, очиқ ойдин айтиш керак, соҳада ишлатилаётган қурилмалар ва жиҳозлар анчадан бериш эскирганлиги ва ўша паркларни янгиланиб борилмаслиги. Ҳозирги кунда бу йўналишда ишлар олиб бориляпти”, - деди Одил Темиров.  

Приемная комиссия филиала РГУ имени Губкина в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетига 250 нафар талаба қабул қилинади

Унинг сўзларига кўра, 2017-2021 йиллар геология қидирув ишлари бўйича ва қазиб чиқариш ишлари бўйича жуда катта вазифалар қўйилган бажариш учун янги қурилмаларни сотиб олиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда бу бўйича ишлар олиб борилмоқда, импорт шартномалари кўриб чиқилмоқда.

“Шўртан”, “Муборак” конларимиз 35 йиллар давомида эксплуатация қилиниб келинмоқда. Авваламбор ушбу конлар чексиз эмас. Йиллар ўтиши давомида конлар заҳираси камайиб, заводларга 65-70 атмосферада етказиб бериш керак. Бунинг учун компрессор станцияларни қуришга мажбур бўляпмиз.

Уларнинг сони кўпайиб бориши билан ишлаб чиқариш ҳаражатлари ортиб боришига олиб келяпти. Ҳозирги кунда станцияларимизда 66 та компрессор машиналари ишласа, уларга ҳар бирида энергия, ёқилғи сафи бўлади”, - деди раис ўринбосари.  

Темиров сўзларига кўра, олдин газ қазиб чиқаришда янада чуқурроқ - олдин 1 минг, 1,5 минг метр чуқурликда қазиб олинган бўлса, ҳозирги кунда 3-4 минг метр чуқурликкача қазиб олишга мажбур бўлмоқда. Бу ўз ўзидан ишлаб чиқариш ҳаражатлари ошишига олиб келади.  

Ишлаб чиқариш заводлари “Муборак газни қайта ишлаш заводи” 40 йилдан ошиқ экслуатация қилинмоқда. Ўз ўзидан маълумки, бу жиҳозларнинг ҳам техник томондан янгилаб борилиши керак. Шу қарорида ўтган йили 19-21 блоклар ўрнига қурилиб, модернизация қилинди.

Добыча нефти - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
2017 йилда Ўзбекистонда нефт ишлаб чиқариш 6,3 фоизга камайди

“Нефт маҳсулотларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш йўналиши бўйича ҳозирда ҳом-ашёнинг 40 – 50 фоизи импорт қилиняпти. Жаҳон бозорида ҳозирги кеча кунда бир баррел нефт нархи 80 доллардан ошди. Йил бошида қилинган режаларимизга кўра, бу йилга нефтнинг нархи 60 доллар атрофида режалаштирилган. Бу ўзининг молиявий қийинчиликларини кўришимиз мумкин”, - деди  “Ўзбекнефтегаз” раҳбар ўринбосари.

Темировнинг фикрига кўра, газ тизими йўналиши бўйича эса магистрал газ қувурлар 20-30 йилдан ортиқ даврда ишлатилаётганлиги, компрессор станциялар техник жиҳатдан эскиргалиги модернизация қилиш дастурлари кўп миқдорда молиявий ҳаражатлар қилинишига тўғри келади.

“Инвестицион ва молиявий фаолиятимиз бўйича тизим корхоналаримизда юқорида айтилган актлар натижасида қийин молиявий ҳолатда эканлиги олдинги интервьюда айтиб ўтилганди. Уларни ҳозирги кунда соғломлаштириш ва минимал рентабеллик даражасига олиб чиқиш учун энергия ресурслари тариф сиёсатини қайта кўриб чиқиш жуда долзарб эканлигини кўриб турибмиз”, - деб қўшимча қилди Одил Темиров.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала