Жамият

Ўзбекистон Ҳаво йўллари нима сабабдан "Внуково"га ўтгани маълум бўлди  

© Sputnik / Наталья СеливерстоваБоинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways  - Sputnik Ўзбекистон
Домодедово аэропорти Москва ҳудудида энг қиммат аэропорт ҳисобланади. МАК Внуково аэропортига иқтисодий сабабларга кўра ўтган.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўллари нима сабабдан Москвада Домодедово аэропортидан “Внуково” аэоропортига ўтганини маълум бўлди.

“Иқтисодий сабабларга кўра”, - деб қисқа изоҳ берди компания вакили Sputnik мухбирига.

Шунингдек, Москвада аэропортни ўзгартириш ҳақидаги қарор узоқ вақт давом этган ўрганиш, муҳокама ва музокаралардан кейин қабул қилингани маълум бўлди.

Здание аэропорта Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Москвага барча рейслари "Внуково" аэропортига ўтказилади

Ўз навбатида Домодедово аэропорти ҳам ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Ҳаво йўллари билан ишбилармонлик муносабатлари давом эттирилаётгани ҳақида хабар беришди.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” ушбу йилнинг 28 октябрдан бошлаб барча парвозлар Внуково аэропорти орқали амалга оширила бошлашини хабар қилган эди.  

“АвиаПОРТ” хабарига кўра, Домодедово аэропорти Москва ҳудудида энг қиммат аэропорт ҳисобланади. Внуково аэропорти Домодедового нисбатан арзонроқ, шу билан бирга у шаҳар марказига ҳам яқинроқ масофада жойлашган.

Шереметьево аэропорти Москва ҳудудидаги энг арзон аэропорт бўлсада, лекин у шаҳарнинг шимоли-ғарбида - шарқий йўналишдаги парвозлар учун ноқулай томонида жойлашган. Москва устидан парвозлар амалга ошириш таъқиқлангани туфайли, у ерга етиб бориш учун самолётлар айланиб учишига тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала