Дунёда

Америкалик собиқ ҳарбий Путинга заҳарланган уруғларни юборганини тан олди

АҚШ ветерани Путинга заҳарланган канакунжут уруғлари солинган мактуб юборгани ҳақида маълум қилди

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Оқ уй ва Пентагонга канакунжут уруғлари солинган мактубларни юборган собиқ америкалик ҳарбий, худди шундай "заҳарланган" номаларни Россия президенти Владимир Путинга ва Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчига юборганини айтди.

Бу ҳақда суд ҳужжатларига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.

Сешанба куни Пентагон, Оқ уй ва ФБРга - рицин (фитотоксин) моддаси излари бўлган мактублар келгани маълум бўлган эди. Сал кейин уларни юборганликда гумонлаб 39 яшар собиқ ҳарбий Уилльям Клайд Аллэн Учинчи (William Clyde Allen III) қўлга олинди.

Скорпион - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Бразилияда чақалоқ заҳарли чаён етти марта чаққандан кейин омон қолди

Эркак иқрорлик кўрсатмаларини берган.

Жума куни унга беш пункт бўйича айбловлар эълон қилинган. Собиқ ҳарбий бир неча ўн йилликни қамоқда ўтказиши мумкин. KUTV телеканали сайтида эълон қилинган айблов ҳужжатларига кўра, эркак "хатларни ўз уйи чқинида жойлашган почта бўлинмасидан 2018 йил 24 сентябрда юборгани" ҳақида сўзлаб берган.

Айбланувчи ҳар бир конвертга канакунжут уруғини жойлаштиргани ҳақида терговчиларга маълум қилган. Шунингдек, ичида заҳарланган уруғлар бўлган конвертларни АҚШ Бош прокурори Жефф Сешнсга, Англия қироличаси ва Россия президенти Владимир Путинга юборгани ҳақида иқрор бўлган.

Эркакнинг тан олишича, у шу тарзда "мактубни бермоқчи бўлган". Айбланувчи гап нима ҳақда бораётганига изоҳ бермаган.

В Испании нашли женщину-двойника Трампа - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Испанияда Трампнинг аёл "қиёфадоши" топилди

Собиқ ҳарбий терговчиларга юзга яқин канакунжут уруғларини интернет орқали харид қилгани ҳақида сўзлаб берган. Суд ҳужжатларига кўра, канакунжут уруғларида рицин заҳарли моддаси мавжуд.

"Моддаларнинг уруғдан чиқариб олиниши нисбатан осон ва техник билимларни талаб этмайди", - дейилади айблов хулосасида.

Очиқ манбалардаги маълумотларга мувофиқ, канакунжут уруғини ичга истеъмол қилиш энтерит, қусиш ва ич оғриғи, ошқозон-ичак тракти(овқат ҳазм қилиш системаси)нинг бузилиши, сув-электролит баланси ишдан чиыиши ва бир ҳафтадан сўнг ўлимни келтириб чиқариши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала