GM Uzbekistan филиалларидан бирига Россиядан раҳбар тайинланди

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Текширув давомида автосалон омборхоналарида сотиб бўлинган автомобилларнинг мавжудлиги, шунигдек мижозлар иштирокисиз имзоланган бир қатор шартномалар мавжудлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. "GM Uzbekistan" Намангандаги дилерлик корхонасида ўтказилган текширув натижасида, корхона раиси ишдан олинди.

Собиқ раҳбар ўрнига Зохид Камалов тайинланди. Камалов аввал Россиянинг "Армада" холдинг компанияси бош директори лавозимида фаолият юритган, деб хабар қилди компания матбуот-хизмати.

Автомобили Chevrolet на автостоянке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коррупция ва “ёпиқ гаражлар”: GM Uzbekistan келишувни бекор қилиш сабабини маълум қилди

Таъкидланишича, Наманган "Автотеххизмат" МЧЖ дилерлик корхонасига автомобиль савдоси бўйича кўчма текширув амалга оширилган ва мазкур текширув чоғида дилерлик корхонаси томонидан мижозлар билан ишлашда қўпол қоидабузарлик ва хатоларга йўл қўйилганлиги ойдинлашган. 

Хусусан, автомобиллар савдосидаги тизимли ишларни ташкил этиш, ўтказилаётган акцияларни шартларига қатъий риоя қилиш, мижозларга ўз вақтида тегишли равишда маълумотлар тақдим этиб бориш, мижозлар учун қулай шароитлар мавжуд эмаслиги, ходимларнинг ишларида коррупцияга йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги, шунингдек call-марказ ишида ҳам доимий узилишлар аниқланган. 

Бундан ташқари автосалон омборхоналарида сотиб бўлинган автомобилларнинг мавжудлиги, шунигдек мижозлар иштирокисиз имзоланган бир қатор шартномалар мавжудлиги фош бўлган.

Текширувлар давомида аниқланган барча ҳужжатлар экспертиза учун Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала