"Тошшаҳартрансхизмат" раҳбарларига хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди

© Sputnik / Александр КряжевПассажир садится в автобус
Пассажир садится в автобус - Sputnik Ўзбекистон
Бу қоида ҳозирча фақат бир тизимда жорий этилди

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Эндиликда Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар жума кунида "Тошшаҳартрансхизмат" жамияти ва унинг таркибидаги корхоналарда хизмат машиналаридан фойдаланиш таъқиқланади.

Ушбу мазмундаги буйруқ "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Эркинжон Турдимов - Sputnik Ўзбекистон
Эркинжон Турдимов амалдорларга хизмат машиналарини бошқаришни таъқиқлади

Янги қоидага кўра, барча раҳбарлар ва бошқа ходимлар жума кунлари жамоат транспортида ишга келадилар. Шунингдек, раҳбарлар вазиятга қараб бошқа кунларда ҳам эрта тонгдан автобусда юриб, транспорт хизмати сифатига йўловчи назари билан эътибор қаратишлари таъкидланмоқда.

"Бундан кўзланган асосий мақсад ҳар бир раҳбар оддий йўловчи сифатида автобусда кечадиган жараёнларни бевосита кузатсин, у ердаги муаммоларни юракдан ҳис этсин. Шу аснода ишга бўлган муносабатини ўзгартириб, ўз-ўзига бўлган талабчанлик ҳамда масъулиятни яна оширишсин", - дейилади хабарда.  

Тизим раҳбарияти, бу жараёнда ҳайдовчи ва чиптачиларнинг махсус кийимдалигига, ташқи кўриниши санитария ва гигиена талабларига мослигига, йўловчиларга кўрсатилаётган муомала маданияти, йўл ҳаракати қоидларига амал қилиниши, оралиқ бекатларда ортиқча туриб қолиш каби қатор масалалар устидан назорат олиб борадилар.

Аниқланган камчилик ва мауммолардан келиб чиқиб зарур чора-тадбирлар белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала