Ўзбекистон президенти Франция фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента
Пассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентининг 4 октябрдаги фармонига мувофиқ Франция фуқаролари учун 30 кунгача муддатга визасиз режим кучга кирди

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти имзолаган Фармонга мувофиқ 5 октябр санасидан Франция фуқаролари учун визасиз тартиб кучга кирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм Давлат қўмитаси матбуот-хизмати хабар қилди.

Совместные учения узбекских и французских военнослужащих на полигоне Фориш в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Франция ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президентининг 4 октябрдаги фармонига мувофиқ Франция фуқаролари учун 30 кунгача муддатга визасиз режим кучга кирган.

Ушбу қарор Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро маданий, илмий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

Бу эса ўз ўрнида мамлакат инвестицион муҳити ҳамда туристик салоҳияти ривожига ижобий таъсир кўрсатади, дея таъкидланади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил феврал ойида Шавкат Мирзиёев фармони билан 10 феврал санасидан Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония давлатлари фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилган. Шунингдек, 39 давлат вакилларига, шу жумладан французларга ҳам туристик визаларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштиришга рухсат берилган эди.

Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари ҳамда Грузия ўртасида ҳам визасиз тартиб ўрнатилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 октябр кунлари Эммануэль Макрон таклифи билан расмий ташриф билан Францияда бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала