Франциянинг “Буиг” компанияси Бухорода сайёҳлик мажмауаси қуради

CC BY-SA 2.0 / Fulvio Spada / Poi Kalon Ensemble, BukharaАнсамбль Пои-Калон. Город Бухара
Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий банк Франция компанияси билан ҳамкорликда туризм соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 100 миллион Еврони ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи арафасида Парижда ўзбек-француз бизнес форуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий банки ҳамда Франциянинг “Буиг” корпорацияси орасида туризм соҳасида умумий қиймати 100 миллион евро бўлган шартнома имзоланди, деб хабар қилмоқда банк матбуот хизмати.

Имзоланган шартнома ичига жумладан Бухоро шаҳрида “Қадимий Буҳоро” туристик ҳудудини қуриш ҳам киритилган. Лойиҳага кўра 10 гектар ҳудудда меҳмонҳоналар, савдо ва кўнгилочар марказ, ресторанлар, сара уй комплекси, ландшафт боғларини барпо қилишни назарда тутади.

Битим доирасида “Буиг” компанияси лойиҳалаштириш ва қурилишдан ташқари, бу йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун янги инвесторларни излаш ва қурилган обектларни бошқаришда кўмаклашади.

Санаторий Замин - Sputnik Ўзбекистон
Бахмал ва Зомин экологик туризм марказига айланади

Ундан ташқари “Буиг” компанияси билан Ўзбекистоннинг бошқа туризм шаҳарларида меҳмонҳоналар ва курортлар тизими лойиҳаларини босқичма-босқич амалга оширишни режалаштирган.

Имзоланган битим Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, маданий мероснинг ноёб обектларини сайёҳларнинг кенг қатламига таништириш учун қулай шароитларни яратиш, замонавий туризм инфратузилмасини тезкор ривожланишини таъминлашга қаратилган.

Bouygues Batiment International SAS — Франциянинг 1952 йилда ташкил қилинган йирик қурилиш компанияларидан биридир. Буиг компанияси барпо қилган иншоотлар орасида - Ла-Манш остидаги тоннел, Дефанс аркаси, Шарл де Голл номидаги аеропортнинг 2-терминали, автострадалар ва бошқа обектлар бор. Компания капитали 25 млрд. еврога тенг, ходимлари сони 133 мингдан ортиқ.

Янгиликлар лентаси
0