Атом электр станцияси Ўзбекистонни элита-давлатлар қаторига қўшади - экспертлар

© Sputnik / Дильшода РахматоваМакет будущей АЭС в Узбекистане
Макет будущей АЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилмоқда. Лойиҳанинг расмий очилиш маросими 19 октябр куни Навоий вилоятида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Атом электр станциясини қуриш учун Ўзбекистон Россиянинг замонавий ядро технологиялари қаторидан бўлган 3+ ССЭР-1200 реакторини танлади. АЭС қурилиши тамал тоши 19 октябр куни Навоий вилоятида ўтказилиши режалаштирилган.

Атом электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди

Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 9-11 октябр кунлари Тошкентда Росатом давлат корпорацияси ва Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик (АЭХА) вакиллари Ўзбекистон мутахассислари учун қўшма семинар ўтказишди.

Семинарда Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзатом агентлиги вакиллари, ядро энергетика соҳаси мутахассислари ва тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Семинарнинг биринчи кунида иштирокчилар Россиянинг атом саноати соҳасидаги илғор технологиялар, ССЭР-1200 рақобат афзалликлари, Росатом давлат корпорациясининг соғлиқни сақлаш тизими ва ядровий технологиялар орқали турмуш даражасини ошириш бўйича ечимлари билан танишдилар. Шунингдек, қурилиши режалаштирилган АЭС учун мутахассисларни тайёрлаш дастури ҳақида ҳам маълумот берилди.

АЭС расмий очилиш маросими Путиннинг ташрифи вақтида рўй беради

"Ўзатом" атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳасига 7-сентябр куни, яъни Ўзбекистон ва Россия ўртасида Россия лойиҳаси бўйича АЭС қуришда ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланган вақтда старт берилганига эътибор қаратди.

Президент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин 18-19 Октябрда Ўзбекистонга келади

Аммо расмий очилиш маросими октябр ойининг иккинчи ярмида кутилаётган олий даражадаги ташриф - Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи вақтида рўй бериши кутилмоқда.

Ўзатом раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон АЭС қурилишини Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик томонидан қўйиладиган талаб ва тавсиялар асосида ҳамда барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилган ҳолда барпо этиш тарафдори.

"Технологиялар ва тажрибаларни узоқ муддат ўрганиш асосида мамлакат раҳбари томонидан биз бу лойиҳани Россия Федерацияси билан биргаликда, ушбу йўналишда дунёда етакчи бўлган Росатом давлат корпорацияси билан биргаликда амалга оширамиз, деган қарор қабул қилинди", - деди Ўзатом раҳбари.

Мирзамаҳмудов, ўз нутқи якунида шу бугунги семинар олис йўлнинг бошланиши эканини ва АЭС қурилиши лойиҳаси - технологиялар нақадар ишончли ва хавфсиз эканлигини, айнан мана шу технологиялар Ўзбекистон тараққиётига қанчалик наф келтиришини амалда кўрсатиб беришини алоҳида қайд этди. 

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси: АЭС - иқтисодиёт келажагидир

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев ўз нутқи аввалида Тошкентда ўтказилаётган ушбу семинар "муҳим ва катта аҳамиятга эга" эканлигини қайд этди. 

Делегация из Узбекистана посетила Белорусскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон АЭС қурилишида Беларус тажрибасини ўрганади

Дипломатга кўра, айни вақтда атом энергетикаси энергобаланснинг ажралмас бир қисми бўлиб, кўпгина ривожланаётган давлатлар танловни айнан атом технологиялари фойдасига амалга оширмоқда. "Чунки бу нафақат ишончли ва хавфсиз энергия манбаси, балки мамлакат иқтисодиётига киритилган узоқ муддатли инвестициядир", - деб қайд этди Тюрденев.

Элчи тақдим этган маълумотларга кўра, бугунги кунда Россия технологиялари бўйича дунёнинг 12та давлатида 36та энергоблоклар қурилмоқда. Ва бу чет давлатларда қурилаётган энергоблоклар сони бўйича рекорд кўрсаткичдир. 

"Росатом давлат корпорацияси - замонавий ядро технологиялари қаторидан бўлган ва халқаро талаблар ҳамда МАНАТЭ тавсияларига тўлиқ жавоб берадиган 3+ авлодидаги сув-энергетик реакторини таклиф этадиган дунёдаги ягона компаниядир", - деб маълум қилди элчи.

Ильхом Садыков заместитель директора Академии наук РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда АЭС қуришга нималар сабаб бўлган

Тюрденев шунингдек, Ўзбекистон фаол ривожланаётган давлат эканлиги, шу боис, электр энергиясига бўлган талаб йилдан йилга ошаётганини қайд этди ва АЭС қурилиши республика энергетикаси соҳасида диверсификацияни амалга оширишда ёрдам беришига ишонч билдирди.

Россия элчисининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги тинч атом бўйича ҳамкорлик амалий жиҳатга ўтган ва бу мамлакатлар ўртасида муносабатларнинг ўн йилликлар истиқболида, ва нафақат атом энергетика соҳасида, янгича тус олганини англатади. Атом энергетикаси соҳаси бошқа соҳалар тараққиёти учун локомотиб вазифасини ўташга қодир, деб қайт этди дипломат.

АЭС туфайли, машинасозлик, металлургия, қурилиш мажмуаси ва бошқа соҳалар тараққий этишига катта туртки бўлади. 

Илҳом Содиқов: АЭС Ўзбекистонни элита давлатлар сафига қўшади

Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти раҳбари ўринбосари, кимё фанлари номзоди Илҳом Содиқов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги АЭС қуриш бўйича ҳамкорлик ҳукуматлараро битим Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича ишларни бошлаб берганини қайд этди.

Олимнинг айтишича, Ҳозирда АЭС қурилиши учун танлаб олинган жой майдонида дастлабки қидирув ишлари олиб борилмоқда. АЭС лойиҳаси эса ишлаб-чиқиш босқичида.

Проект АЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси сурати

Олим АЭС қурилиши учун мўлжалланган ҳудуд Росатом давлат корпорацияси томонидан атом электр станцияси қурилиши учун қўйиладиган барча талабларга жавоб беришини таъкидлаб ўтди. Олим АЭСнинг Ўзбекистонга, хусусан, ўзбекистонликларга қандай фойда келтириши ҳақида тўхталар экан, ушбу улкан лойиҳа келажакда Ўзбекистон аҳолисини узлуксиз ва арзон нархдаги электр энергияси билан таъминлашини айтиб ўтди.

"Мана кўраяпмиз, сўнгги йилларда электр энергияси танқислиги кузатилмоқда. АЭС қурилиши эса ушбу масалани ҳал этишда ёрдам беради. Қолаверса, АЭС республика инфратузилмасини ривожлантиришга ҳамда мамлакатнинг маданий даражасини кўтаришга, таълим даражасини оширишга ҳамда иқтисодиётимизни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади", - деб ишонч билдирди Содиқов ҳамда буларнинг барчаси Ўзбекистон учун элита давлатлар клубига йўл очишини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0