"Союз" космик кемаси ҳалокатга учради, экипаж тирик қолди

© Sputnik / Алексей ФилипповРакета "Союз"
Ракета Союз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Байконур космодромидан учирилган Россиянинг "Союз"  космик кемаси стартдан бир неча дақиқа ўтиб ҳалокатга учради.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Байконур космодромидан учирилган Россиянинг "Союз"  космик кемаси стартдан бир неча дақиқа ўтиб ҳалокатга учради, деб ёзмоқда РИА Новости.

Кема ичида бўлган россиялик космонавт Алексей Овчинин ва америкалик астронавт Ник Хейг қўниш капсуласида соғ-омон ерга қўнишган.

“Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин ушбу ҳодиса содир бўлганидан бир неча соат ўтиб Байконурга етиб борган ва вазятни жойида бошқариб бормоқда.

Дастлабки хулосаларга кўра, авария ракета ташувчининг биринчи босқичда ишлайдиган 4та двигателдан бири керакли вақдта корпуслан ажралмаган ва бунинг оқибатида иккинчи босқичи двигателлари ишламай қолгани. Айни дамда фожеа сабаблари ўрганилмоқда.

Роскосмос хабарига кўра, ушбу авария Россия космик кемалари билан 2001 йилдан буён содир бўлган биринчи авариядир.

Янгиликлар лентаси
0