Ҳодисалар

Тошкент вилоятида бир гуруҳ “Тиллафурушлар” тўхтатиб қолинди

© INDRANIL MUKHERJEE / AFPЗолотые украшения
Золотые украшения - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистонга кириб келаётган 10 нафар фуқароларнинг қўл юкларида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 121 млн. сўмга яқин 82 дона турли заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. “Ғишткўприк” пости божхона ходимлари ва Тошкент вилояти ИИБ вакили билан хамкорликда постга пиёда ҳолда кириб келган М. Р.га тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди, деб хабар қилди ДБҚ матбуот хизмати.

Граница  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Божхона “ташмачилар”га нисбатан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди

Хабарда айтилишича, оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган, қиймати қарийб 61 млн. сўмлик, умумий вазни 1217 граммдан иборат бўлган оқ металлдан ясалган 184 дона ҳар хил турдаги заргарлик буюмларини яширинча олиб келинаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолат фуқаро А. А. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасида божхона ходимига оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 42 680 000 сўмлик умумий оғирлиги 194 грамм бўлган 28  дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари олиб кирилаётганилиги фош этилди.

Бу постда Ўзбекистонга кириб келаётган 10 нафар фуқароларнинг қўл юкларида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 121 млн. сўмга яқин 82 дона умумий оғирлиги 600 граммдан ортиқ бўлган турли заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0