Азизов: дунёдаги вазият МДҲ мудофаа вазирлари кенгашининг аҳамиятини кўрсатмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов
Министр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда Озарбайжон, Армения, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари делегациялари иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Бугун, 12 октябрь куни Тошкентда Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу раислигида 75-чи МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари Кенгаши ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Заседание Совета федерации РФ - Sputnik Ўзбекистон
Россия мудофаа вазири Тошкентга келди

Кенгаш йиғилишида Озарбайжон, Армения, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари делегациялари иштирок этди.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши илк бор республикада ўтказилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Кенгаш бу кўп томонлама ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим платформадир. Бугун МДҲ ҳамкорларини ягона истиқболлар бирлаштирмоқда – яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва минтақавий барқарорлик” – деб таъкидлади Азизов.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ мудофаа вазирлари йиллар давомидаги фаолиятда кўп томонлама ҳамкорликни таъминлайдиган самарали жамоавий ташкилотдир. Шунингдек, ҳарбий сиёсат масалаларига концептуал ёндошувларни кўриб чиқиш ҳамда ҳарбий можароларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш платформа бўлиб хизмат қилди.

“Бугун учрашувимиз тез ўзгарувчан, геосиёсий зиддиятлар ва диний ақидапаратлик кучаётган, яқин ва узоқ ҳудудларда можароли вазият кескинлашуви шароитида ўтмоқда. Ҳамдўстлик мудофаа вазирлари кенгаши миллий ва умумий манфаатларни инобатга олган ҳолда ўзаро таъсир доирасини кенгайтириш имконини бермоқда. Ўзбекистон ушбу жамоат ташкилотининг фаолиятида иштирок этишга катта аҳамият беради”, - деди Азизов.

Азизовнинг сўзларига кўра, МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши платформаси мудофаа соҳасида давлатлараро тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, ҳарбий ва ҳарбий-техника ҳамкорлик турли йўналишлари бўйича алоқаларни кенгайтириш имкониятини беради.  

Министр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов встретился с главами оборонных ведомств Республики Армения, Беларусь и Азербайджана. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Беларусь ва Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

“Ўзбекистон деярли барча МДҲ давлатлари билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни кучайтирди. Ўзбекистон вакиллари кенгашнинг барча қўмиталар ишида иштирок этишмоқда. Тошкентда шу йил апрел ойида ҳаво мудофаасига қарши масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитасининг йиғилиши ўтказилди. Ҳарбий разведка ва ахборот алмашинуви соҳасида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда. Биз армия ўйинлари, ҳарбийлар ўртасида олимпиада ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этмоқдамиз”, - деб таъкидлади Ўзбекистон мудофаа вазири.

Азизов бугунги учрашув натижалари бўйича қабул қилинган қарорларнинг Ҳамдўстлик форматида кўп томонлама ҳарбий ҳамкорлик тизимини такомиллаштиришга, умумий, минтақавий ва миллий манфаатларга асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беришига ишонч билдирди.

Янгиликлар лентаси
0