Дунёда

Саудиялик журналист Жамол Хашогги қаерга ғойиб бўлди?

© AP Photo / Jacquelyn MartinЖамал Хашогги
Жамал Хашогги - Sputnik Ўзбекистон
Саудиялик журналистнинг ғойиб бўлиши оддий тасодифми ёки пухта ўйлаб амалга оширилган операция? Шундай бўлса, бундан ким ютиб чиқади?

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Мана бир неча кундирки, дунёнинг етакчи ОАВларида Саудия Арабистони фуқароси, Washington Post журналисти - Жамол Хашоггининг сирли равишда ғойиб бўлиши муҳокама қилинмоқда, деб ёзади РИА Новости.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
БМТ Бош котиби Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилишидан ҳавотирда

Туркия расмий нашрлари хабарига кўра, Жамол Хашогги - 2 октябрь куни Анқарадаги Саудия Арабистони консулхонасига ҳужжатларни расмийлаштириш учун кириб кетган ва шундан кейин уни ҳеч ким кўрмаган.

Консулхонами ёки қассобхона?

Журналист ичкарига кириб кетганидан беш соат ўтиб, консулхона вакили чиқиб, Жамолни кутиб ўтирган қайлиғи Хатисга, кутиш керак эмаслигини, Хашогги аллақачон консулхонани тарк этганини айтади.

Шундан сўнг, бир неча кун ўтса ҳамки, Хашогги ҳеч қаерда пайдо бўлмайди. Бу орада журналист дипломатик ваколатхонада ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар бутун дунёга тарқалади.

© Hatice CengizДжамал Хашогги со своей невестой Хатис Ценгиз
Саудиялик журналист Жамол Хашогги қаерга ғойиб бўлди? - Sputnik Ўзбекистон
Джамал Хашогги со своей невестой Хатис Ценгиз

Туркия ТИВ талабига қарамай, Саудия Арабистони журналист консулхонадан ўз оёғи билан чиқиб кетган, дейишдан нарига ўтмади. Бироқ журналист чиқиб кетганини далилловчи видеони тақдим этмайди.

Орадан бир неча кун ўтиб, яъни 13-октябрь куни, Туркия махсус хизматлари уларнинг ихтиёрида Хашогги Саудия Арабистони консулхонасида ўлдирилгани ҳақида аудио ва видео маълумотлар борлигини эълон қилишади.

Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони еттинчи йил сурияликларга ҳаж сафарини адо этишга рухсат бермаяпти

Туркия Ҳукуматига қарашли "Sabah" газетаси ёзишича, Хашогги дипломатик ваколатхонага киришдан олдин, Iphone телефонини қайлиғига қолдириб, қўлидаги Apple соатини эса овоз ёзиб олиш режимига киритган, шундан сўнг, "ақлли соат" у билан содир бўлган воқеаларни автоматик равишда ёзиб олиб, журналистнинг қўл телефонига юклаб боргани ҳақида хабар берган.

"Натижада, журналистни сўроққа тутиш, қийноққа солиш ва ўлдириш акс этган аудиоёзув дастлаб Iphonега, сўнгра эса ICloud хизматига жойлаштирилади. Саудия разведка хизмати вакиллари журналист қўлидаги соатни кўриб қолишади ва ёзувларни ўчириб ташлашга ҳаракат қилишади, лекин баъзи ёзувлар сақланиб қолади. Уларни ўрганиш натижасида консулхонада қотиллик юз бергани маълум бўлган",  - деб ёзади "Sabah" Туркия махсус хизматларига асосан.

Шунингдек, Туркия махсус хизматлари айнан шу куни Саудия Арабистонидан 12 киши хусусий самолётда Анқарага учиб келганини ва улар бир неча соат консулхонада бўлганидан сўнг, қайтиб учиб кетишгани тўғрисида видео-ёзувларни тақдим этишган. Туркия махсус хизматлари гумонига кўра, айнан шу кишилар журналистни ўлдириб, унинг танасини бўлаклаб, жомадонларда элчихонадан олиб чиқиб кетишган...

Хўш, Жамол Хашогги ўзим ким бўлган? 

Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Саудия Арабистонида диний мавзуда ҳазиллар учун қамалиш мумкин

Хашогги ишлаган Washington Pоst ёзишига кўра, Жамол ўз ватанини севган фуқаро бўлган. У узоқ йиллар давомида Саудия Арабистонида журналист бўлиб ишлаган. Олдин у бўлажак қирол Муҳаммаднинг сиёсатини мақтаб гапирган. Хусусан, Муҳаммаднинг аёлларга автомобил бошқариш ҳуқуқини бериши ва бошқа янги қонунларни. 

Ижобий янгиликлар киритиш билан бир вақтда Саудия янги қироли унинг фикридан бошқача фикр юритадиган, уни заррача бўлса ҳам танқид қиладиган етакчиларни кескин жазолаган. Хашогги ҳам охирги вақтларда тез-тез Саудия раҳбарияти хатоларини танқид қилиб турган. 

Нашр хабарига кўра, Саудия раҳбарияти бир неча бор турли йўллар билан Хашоггини ўз ватанига қайтаришга уринган. Унга турли юқори лавозимлар ва катта имтиёзлар ваъда беришган бўлсада, у рози бўлмаган, чунки у Саудия раҳбарлари ваъдаларига ишонмаган.

Анқарадаги консулхонага боришга уни оддий расмиятчилик мажбур қилган. Саудия фуқароси сифатида у ўз мамлакати давлат органидан никоҳ ажрими ҳақидаги қоғозни олиши керак бўлган...  

Саудия Арабистони 

Ар-Риёд шаҳри, Саудия Арабистони - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Саудия Арабистонида шаҳзода қотиллик учун қатл қилинди

Шу вақтга қадар Саудия Арабистонида бугунги кунда ҳам амал қилаётган ўрта асрларга хос жазо услублари, масалан, қилич билан бошни таънасидан жудо қилиш, оммавий қатллар бўлгани ҳақида маълум эди.

Лекин, дипломатик ваколатхонада журналистнинг ўлдирилиши – кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеа бўлди. Бундан демократия нормалари ва инсон ҳуқуқларини мутлақ тан олмаслик, шафқатсизлик ва ҳатто, бироз ёввойилик сезилиб турибди, десак хато бўлмас.

Ушбу мудҳиш воқеа ўз тасдиғини топса – Саудия Арабистони барча демократия нормаларини ва инсон ҳуқуқларини поймол қилган, "Шимолий Кореядан ҳам баттар давлатга" айланади, деб ёзган Туркиянинг яна бир газетаси.  

Туркия

Туркия ҳукумати ўз ҳудудида дипломатик ваколатхонада одам ўлдирилишига ўта кескин муносабат билдириб, ушбу воқеани қисман матбуотда эълон қилди ва Саудия Арабистонидан тафтиш ўтказишни талаб қилди. Икки мамлакат вакилларидан иборат қўшма комиссия тергов-тафтиш амалиётларини, бугун, 15 октябрь куни бошлашди.

Саудовская женщина за рулем - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Саудия Арабистонида аёлларга машина бошқаришга рухсат берилди

Шу бугунга қадар Россиядан С-400 сотиб  олган Туркияга кескин муносабат билдириб келаётган АҚШ ушбу воқеадан сўнг бирдан ўзгариб қолди. Уларнинг бахтига Туркия қамоқхонасида сақланаётган насроний руҳоний Брансон ҳам озодликка чиқарилди.

Шундан сўнг, Дональд Трамп "Биз (Брансон озод қилинганидан кейин) Туркия билан ажойиб муносабатларни йўлга қўйишимиз мумкин", -дея эълон қилди.

Ўз навбатида Саудия қироли ҳам Эрдўғонга қўшма комиссия ишига бошчилик қилишга рози бўлгани учун катта ҳурмат ва миннатдорлик билдирди. Олдин Саудия қироли Туркияга нисбатан бунчалик хушмуомалалик кўрсатмас эди.

Умуман охирги вақтларда АҚШ санкциялари ва лира курси пасайиб кетишидан зарар кўраётган Туркия учун ушбу икки йирик мамлакатлар билан муносабатлар илиқлашиши айни кунларда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан жуда қўл келиши мумкин.   

АҚШ 

Ҳодисалар
Саудия Арабистонида бир ой ичида иккинчи шаҳзода вафот этди

Инсон ҳуқуқлари энг кўп тилга олинадиган Америкада ушбу ҳодиса катта шов-шувларга сабаб бўлди. Демократик партия вакиллари Саудия Арабистонига нисбатан ўта шафқатсиз санкциялар киритиш керак, деган талаблар билан чиқишди.

Хашогги ишлаган Washington Post газетаси одатда у ёзиб чиқарадиган колонка ўрнида: "Бу ерда йўқолиб қолган журналист Хашшогининг колонкаси бўлиши керак эди", деган ёзув билан саҳифани бўш қолдирди.

Журналистларнинг "Энди Саудия Арабистони билан муносабатлар қай даражада ўзгаради?", деган саволларига Дональд Трамп ҳақиқий бизнесмен сифатида муносабат билдирди. "Саудия биздан 110 миллиард долларга қурол сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади. Уларга қарши санкциялар киритиш биз учун аҳмоқлик бўлади", - деди АҚШ президенти "60 дақиқа" кўрсатувида.

Президент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия ва Саудия Арабистони ОПЕК+ шартномасини муддатсиз даврга узайтиради

Шу билан бирга АҚШ махфий хизматлари Саудия ворис шаҳзодаси, яъни бўлажак қирол Муҳаммад ибн Салмон, Жамол Хашоггини алдаб, Саудия Арабистонига олиб келиш йўлларини қидираётгани ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Қаранг-ки, Apple соати ҳам АҚШ махсус хизматлари учун жуда керакли бўлган ёзувларни тасодифан ёзиб олди.

Нима бўлганда ҳам, ушбу воқеа АҚШ қўлига жуда кучли картани тутқазди. Бундан буён нефть, қурол-яроғ, Ямандаги уруш ва бошқа масалаларда Саудия Арабистони АҚШ йўлидан юра бошласа – бунга ҳайрон бўлишнинг кераги йўқ.

Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади, наҳот буларнинг ҳаммаси оддий тасодиф бўлса?!

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала