Афғонистон бўйича "москва формати"даги учрашувга томонлар розилиги олинди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишДиректор Второго департамента Азии МИД России Замир Кабулов
Директор Второго департамента Азии МИД России Замир Кабулов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги икки гуруҳ ўртасидаги можарони ҳал этишга қаратилган "москва формати"даги учрашув аввал бошдан 4 сентябрда бўлиб ўтиши керак эди, аммо Қобул илтимосига кўра, бу сана кейинга сурилганди

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Афғонистон бўйича "москва формати"даги учрашувда барча томонлар иштирок этишади, улар ўз розилигини билдирди, деб хабар тарқатди РИА Новости.

 Афганские полицейские в Кабуле.  - Sputnik Ўзбекистон
Россия Афғонистон бўйича учрашувни тайёрлаяпти

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Афғонистон бўйича махсус вакили, РФ ТИВнинг Осиё бўйича иккинчи департаменти раҳбари Замир Кабулов баёнот қилган.

"Барча томонлар ўз иштирокини тасдиқладилар. Учрашув санасини эҳтимол, шу ҳафтада эълон қиламиз. Толиблар ва афғон ҳукумати москва форматидаги, яна бошқа 10 нафар бошқа иштирокчилар бўладиган йиғилишда иштирок этишмоқда", - дея иқтибос келтирган Кабулов баёнотидан "Известия" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги икки гуруҳ ўртасидаги можарони ҳал этишга қаратилган "москва формати"даги учрашув аввал бошдан 4 сентябрда бўлиб ўтиши керак эди, аммо Қобул илтимосига кўра, бу сана кейинга сурилганди.

Ҳозирда Россия ва Афғонистон ТИВлари янги санани белгилаш ҳамда бўлғуси учрашув деталлари борасида келишишмоқда. РФ БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, Россия Москвада ўтказиладиган музокараларга АҚШ ҳам қўшилишини кутаётганини айтди. Кабулов РИА Новостига берган интервьюсида "Толибон" ҳаракати вакиллари аввагидек ушбу учрашувда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва сўнгги маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудларининг 50%ни ўз назоратига олган радикал "Толибон" ҳаракати кучлари ўртасида кураш кетмоқда. Шу билан бирга, Афғонистонда ИД террористик гуруҳи ўз таъсирини кучайтирмоқда. Мамлакатнинг барча ҳудудида экстремистларга қарши қаратилган кенг кўламдаги операциялар олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0