Россия православ черкови Константинопол билан муносабатларини узди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРоссия. Москва
Россия. Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Константинопол Христиан дини координацион маркази мақомини йўқотди, - деб эълон қилди РПЧ.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Россия православ черкови (РПЧ) Константинопол Христиан дини маркази мақомини йўқотди, деб эълон қилди Москва патриархати митрополити Иларион Волоколамский.

Пасхальное богослужение в храме Христа Спасителя - Sputnik Ўзбекистон
Пасха - православ насронийларининг энг улуғ байрами

“Бизда энди православ черковининг ягона коррдинацион марказ йўқ. Биз буни яхши тушуниб олишимиз керак. Константинопол патриархати православ черковлари маркази сифатида ўз мақомини йўқотди”, - деди Москва митрополити Биринчи канали эфирида.

Диний уламо айтишига қараганда бир неча ўнлаб йиллар давомида Москва патриархати Константинополь патриархати томонидан ташкил қилинган Умумправослав мажлисларда иштирок этиб келган.

“Лекин ўзга черков таъсир ҳудудига бостириб кириб, уларнинг ажралиб чиқишини қўллаб-қувватлаганидан сўнг Константинопол патриархати православ черковларининг координацион маркази сифатида ўз мақомини йўқотди”, - деди Илларион.

Эслатиб ўтамиз, Украина охирги йиллар давомида Россия православ черковидан ажралиб чиқиш – автокефалия сўраб Константинополга мактуб йўллаган эди. Россия черкови, албатта бунга кескин эътироз билдирган ва янги черковни тан олмаслигини эълон қилган эди.

Тошкентдаги Авлиё-Успенск собори - Sputnik Ўзбекистон
Православ насронийлар Рождество байрамини кутиб олишди

Шунингдек, Константинопол 17 асрда (1686 йилда) Киев христианларини Руси православ черковига қўшиб олиш ҳақидаги қарорини “ноқонуний” деб эълон қилди.

2014 йилда Украинада содир бўлган оммавий бетартибликлар ва ҳукумат алмашувидан кейин, ушбу мамлакатда рус тили, Рус православ  черкови, Россия бизнесига қарши кескин кураш бошланган эди. Сиёсатшунос экспертлари фикрига кўра, ушбу ҳаракатлар ортида, бир неча йил тинч-тотув қўшни бўлиб  яшаб келган украин ва рус халқларини бир-биридан мутлақ ажратишдир.

Маълумот учун, Россияда украин тили ва Украина фуқароларига нисбатан ҳеч қандай босим ёки душманлик ҳаракатлари амалга оширилгани йўқ. Аксинча, Россия ҳукумати Украинадан кўчиб келганларга соддалаштирилган тартибда фуқаролик олиш тартибини жорий қилган. 

Янгиликлар лентаси
0