Uzcard Литванинг ASHBURN компанияси билан стратегик ҳамкорлик ўрнатди

Oбуна бўлиш
Шартномага асосан, бир неча йил давомида 50 000 дан ортиқ POS-терминаллар ўрнатилиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Uzcard Литванинг ASHBURN International компанияси билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ягона процессинг маркази.

Uzcard билан имзоланган 10 йиллик келишув доирасида ASHBURN томонидан Ўзбекистон шароитига мослаштирилган TransLink.iQ номли дастурий таъминот ўрнатилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, келишувга асосан янги тўлов терминалларини етказиб бериш ва Ягона умумреспублика процессинг марказининг ҳамкорлари бўлмиш, мамлакатимизда ўз фоалиятини олиб бораётган 28 та банк томонидан тақдим этилувчи  POS-терминаллар учун 250 000 дан зиёд рухсатномаларнинг сотуви назарда тутилган.

Шунингдек, бир неча йиллар давомида TransLink.iQ платформасига йилига 50 000 дан ортиқ POS-терминаллар ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.

Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
UzCard фаолияти қайта тикланди

TransLink.iQ дастурий таъминотининг афзалликлари қаторида, унинг турли русумдаги POS-терминаллар билан мувофиқ тарзда ишлаш қобилияти, бизнес-харажатларни оптималлаштириш, дастурий таъминотларнинг янгиланиши ҳамда POS-терминаллар тармоқларини реал вақтда масофада туриб мониторинг қилиш ва бошқариш имконияти мавжудлиги ҳам муҳим омиллардан ҳисобланади.

Платформа криптографик калитларни автоматлаштириш, масофадан эквайринг тармоғида эҳтимолли носозликларни руйхатдан ўтказиш ва тегишли чораларни кўриш имкониятини беради. TransLink.iQ халқаро тўлов тизимлари, EMV ва PCI ҳавфсизлик талабларига жавоб беради. Бу эса ўз навбатида, карта эгаларига тегишли маълумотларнинг ҳавфсиз сақланишини таъминлайди.

ASHBURN International компанияси Penki kontinentai ташкилоти гуруҳи аъзоси ҳисобланиб,  POS-терминаллар тармоғини мониторинг қилиш ва бошқаришни таъминлаш, транзакциялар бўйича маълумотлар етказиш, транзакциялар жараёнида маълум пул маблағини карта эгасига қайтариш каби вазифаларни бажарувчи ишланмаларни тақдим этади.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
UzCard карталардаги пуллар хавфсиз сақланаётганини маълум қилди

Компания томонидан ижара хизматлари, банк қурилмаларини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатилиб келинади. Шунингдек, ASHBURN International компанияси Болтиқбўйи, Ўрта Осиё ва Кавказ орти давлатлари орасида POS-терминаллар ишлаб чиқариш соҳасида мамлакат бўйлаб йирик ишлаб чиқарувчиси Ingenico Group компаниясининг расмий ҳамкори ҳисобланади.

Компания томонидан тақдим этилувчи дастурий таъминот  ва қурилмалари сертификатланган ва VISAInternational, Mastercard Incorporated, American Express, Diners Club International, JCB ва UnionPay International халқаро  ташкилотлар томонидан белгиланган  EMV стандартлари талабларига жавоб беради.

Янгиликлар лентаси
0