Дунёда

ЕИ Россия билан Марказий Осиёда рақобат қилмоқчи эмас, деди Могерини

© Sputnik / Владимир Сергеев / Фотобанкка ўтишФлаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы
Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон
Могерини бундай баёнот билан Брюсселда ўтказиладиган ва Марказий Осиё мамлакатларидан ҳам делегациялар иштироки кутилаётган "Осиё-Европа" форуми арафасида чиқиш қилган

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Европа иттифоқи Марказий Осиё республикалари ЕИ билан муносабатларни ривожлантириб, шу билан бирга Россия билан алоқаларни сақлаб қолишида қарама-қаршиликларни кўрмайди. Европанинг "гегемонлик қилиш" ёки бу минтақада таъсир доирасини бўлиб олиш режаси йўқ, деб баёнот қилди чоршанба куни Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини.

Флаги Евросоюза у здания штаб-квартиры Европейской комиссии в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ЕИ делегацияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Могерини бундай баёнот билан Брюсселда ўтказиладиган ва Марказий Осиё мамлакатларидан ҳам делегациялар иштироки кутилаётган "Осиё-Европа" форуми арафасида чиқиш қилган.

"Марказий Осиё биз охирги икки-уч йилда муносабатларни кучайтирган минтақалардан биридир. Бу улар бошқа томонга қарашлари учун қаршиликлар йўқлигини англатади. Улар Хитой билан яхши муносабатларда бўлиши, Россия Федерацияси билан яхши муносабатларда бўлиши ва Европа иттифоқи билан ҳам яхши муносабатларда бўлишлари мумкин", — деб айтган Могерини Европарламентдаги чиқиши вақтида.

"Биз рақобат қилмаймиз, биз ҳамкорлик қилаётган кучмиз, лекин биз сифат нуқтаи назаридан, иқтисод нуқтаи назаридан, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳасида яхши таклифларни бера оламиз, ва улар бундан манфаатдор", деб ҳисоблайди Могерини.

"Шу боис, фикримча, ҳеч бир гегемонлик ёки таъсир ўтказиш режасисиз, аммо кўпқиррали муносабатларни янада кучайтириш учун, бу каби маслакдош-мамлакатар тармоғини кенгайтириш учун катта салоҳиятга эгамиз", - деб хотима қилган Европа дипломатияси раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала