Жамият

Тошкентда Ўзбекистон-Россия таълим форуми бошланди

© SputnikРоссийско-узбекский образовательный форум
Российско-узбекский образовательный форум - Sputnik Ўзбекистон
Экспертлар фикрига кўра, бу форумни ёрқин ва самарали дея аташ мумкин, чунки бу соҳада икки давлат ўртасида муносабат давомида бундай катта даражада ҳеч қачон бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкентда “Янги иқтисодиёт учун янги кадрлар” номли Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Государственные флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон ва Россия 20 миллиард долларлик шартномалар имзолайди

Экспертлар фикрига кўра, бу форумни ёрқин ва самарали дея аташ мумкин, чунки бу соҳада икки давлат ўртасида муносабат давомида бундай катта даражада ҳеч қачон бўлмаган.

Тошкентга Россиянинг 80 та олийгоҳ вакиллари келишган.

Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори Виктор Садовичий сўзларига кўра, форумнинг бош мувафаққияти Россия ва Ўзбекистон олийгоҳлари ҳамкорлиги ҳақида 100 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланади. Шунингдек, таълим соҳасидаги олдинги ўзаро муносабатлари анъаналари тикланади.

Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий университети ректори ўз нутқида олийгоҳнинг Москва универститети билан кўп йиллик ҳамкорлик тарихига эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Таълим форуми ўз иш фаолиятини давом этмоқда. Мутахассислар кўплаб масалаларни муҳокама қилишади. Натижаси бўйича якуний резолюция қабул қилиш кутилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала