Жамият

Владимир Путин ташрифи кун тартибидан нималар ўрин олгани маълум бўлди

© Sputnik / Алексей НикольскийПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин ташрифи доирасида ўтказилдиган тадбирлар ва имзоланадиган ҳужжатлар номи маълум бўлди.  

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Бугун 18 октябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи бошланади. Ушбу муносабат билан президент матбуот хизмати Россия президенти ташрифига доир баёнотни эълон қилди.

Унда айтилишига кўра, ташриф доирасида давлат раҳбарлари мунтазамлик касб этган сиёсий мулоқотнинг давоми сифатида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳолати юзасидан фикр алмашадилар.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Путин ва Мирзиёев учрашуви: атом, олимлар, йўллар, нотинч қўшни ва наҳотки, пахта?

Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ташриф кун тартибидан долзарб халқаро масалалар, жумладан, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш масалалари ҳам ўрин олган.

Ундан ташқари, Россия президенти ташрифи доирасида илк бор Таълим форуми ва “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади, шунингдек, мамлакатимизда атом электр станцияси қурилишининг бошланишига бағишланган маросим ҳам ўтказилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланади:

  • Давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш;
  • 2019-2024 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури;
  • 2019-2021 йилларда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги келишув;
  • "Суффа" халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси"
  • ва бошқа муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Ташриф давомида, шунингдек, Ўзбекистон билан Россия ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала