WP Хашоггининг сўнгги мақоласини чоп этди

© AP Photo / Jacquelyn MartinЖамал Хашогги
Жамал Хашогги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Washington Post Анқарада ўлдирилган саудиялик журналист Хашоггининг сўнгги мақоласини чоп этди.

ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Мен яқинда интернетда эълон қилинган ҳисоботга кўзим тушди, деб бошланади мақола.

"Мен яқинда интернетда Freedom House томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўзим тушди. Унда айтилишига кўра, араб дунёсида фақатгина бир мамлакат – Тунис “озод”, дейилган. Иордания, Морокко ва Қувайт – иккинчи ўринда “қисман озод”  деб эълон қилилинган. Қолган мамлакатлар эса “озод эмас” мақомига эга.

Жамал Хашогги - Sputnik Ўзбекистон
Саудиялик журналист Жамол Хашогги қаерга ғойиб бўлди?

Натижада ушбу мамлакатларда яшаётган араблар  ё ахборотсиз ё нотўғри ахборот билан яшамоқдалар. Улар ўз кундалик ҳаётига, ўз ҳудудлари тақдирига доир масалаларни муносиб равишда ҳал қилиш ёки жамоатчилик даражасида муҳокама қилиш имконига эга эмаслар. Ушбу давлатларда ҳукумат фикри жамоатчилик фикридан устун қўйилмоқда ва ушбу вазият яхши томонга ўзгариши амримаҳол.

2011 йилнинг баҳорида кўпгина араб мамлакатларида вазият ўзгаришига умид пайдо бўлган эди. Араб мамлакатлари журналистлари ва аҳолиси ахборот соҳасида давлат цензурасидан холи бўлишига умид пайдо бўлган эди, лекин тез орада бу умидлар чилпарчин бўлди. Вазият аввалгидан ҳам қаттиқлашди. 

Араб давлатлари ҳукуматлари Интернетда ҳам қаттиқ назорат ўрнатишди. Кўплаб ахборот манбааларини блоклаб қўйишди. Улар кўплаб журналистларни ҳибсга олишди.

Менинг дўстим, Саудияли таниқли ёзувчи Солиҳ ал-Шоҳи, Саудия  матбуотида чоп этилган энг машҳур мақолалардан бирини босиб чиқарганидан кейин қамоққа тушиб қолди. Афсуски. Айни дамда у беш йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. <…> 

Джамал Хашогги со своей невестой Хатис Ценгиз - Sputnik Ўзбекистон
Жамол Хашогги қотиллигида саудия бош консулининг қўли бор - ОАВ

Араб дунёсига замонавий эркин матбуот керак. Фуқаролар дунёда нима бўлаётганидан хабардор бўлиши керак. Асосийси – араб журналистлари учун глобал нашрларда жой ажратилиши керак. Биз қашшоқликдан, хўжаликсизликдан ва таълимсизликдан азият чекмоқдамиз.

Араб халқларининг миллатчи ҳукуматлардан холи бўлган мустақил халқаро форуми ёрдамиджа оддий араблар ўз жамиятлари дуч келаётган муаммоларни ҳал қилиши мумкин", - деб саудиялик марҳум журналист Жамол Хашогги ўзининг энг сўнгги мақоласида.

Мақола Washington Post редактори Карен Аттиянинг сўзлари билан бошланади. Аттия айтишига қараганда, у ушбу мақолани Жамол Хашоггининг таржимони ва ёрдамчисидан журналист ғойиб бўлган куннинг эртасига олган. 

"Мен ушбу Мақолани Жамол билан биргаликда таҳрир қилиш мақсадида дарҳол чоп этмаган эдим. Энди билдимки, бу ҳечқачон амалга ошмайди. Бу унинг WP учун ёзилган сўнгги сатрларидир.

Ушбу мақола араб дунёсининг озодлиги Жамол учун қанчалик муҳим эканини акс эттиради. Ушбу озодлик учун Жамол ўз жонини берди. У сўнгги йил давомида Washington Postни танлагани учун мен ундан бир умрга миннатдор бўлиб қоламан", - деган Карен Аттия.  

Эслатиб ўтамиз Жамол Хашогги, 2 октябрь куни Анқарадаги  Саудия Арабистони консулхонасига кириб кетганидан сўнг йўқолиб қолган эди. Бир неча кундан сўнг Туркия ОАВлари мамлакат махсус хизматларига асосланиб журналист ваколатхона ичида ўлдирилганини хабар қилди. Айни дамда Туркия полицияси Хашогги танаси кўмилган жойни қидирмоқда. 

Бугун дунё ОАВларида пайдо бўлган хабарларга кўра, Саудия Арабистони пойтахтида ар-Риёдда Хашогги ўлимида айбдор деб гумон қилинаётган кишилардан бири вафот этган.  

Янгиликлар лентаси
0