Путин Мирзиёев унга юқори баҳо берганини айтди

© Пресс-служба Президента РФ / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан
Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган кенгайтирилган таркибдаги музокараларда Ўзбекистон президенти унинг тарихга қўшган ҳиссасини бўрттириб” кўрсатганини айтди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида Россия раҳбарининг тарихга қўшган ҳиссасини ошириб кўрсатганини қайд этди.

Шу билан бирга Россия икки давлат раҳбарлари томонидан давлатларо алоқаларни ривожлантириш ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш борасидаги барча келишувларини бажаришини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкори

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун, 19 октябр куни Кўксарой қароргоҳида Владимир Путин билан ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги музокараларда Ўзбекистонни “Россия Федерациясининг улкан ютуқлари қувонтиришини, ва бу ютуқлар жаҳон миқёидаги буюк давлат арбоби Владимир Владимирович Путиннинг доно, узоқни кўзлаб амалга ошириладиган ва қатъий сиёсати туфайли эришилаётгани”ни қайд этиб ўтганди.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, “давлатлар ўртасида кўпқиррали ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини мутаҳкамлашга қаратилган шахсий уринишлари” учун Путинга миннатдорлик билдирган эди.

"Тарихга қўшган ҳиссамни бўрттириб кўрсатдингиз, лекин сизни ишонтирмоқчиманки, биз нимага келишган бўлсак, барчасини бажарамиз. Ишончим комил, бу бизнинг давлатлараро алоқаларимизга фойда келтираўди, халқларимиз ўртасида дўстликни мустаҳкамлайди, ва шубҳасиз, бизнинг мамлакатларимиз халқлари фаровонлигига ўз ижобий таъсирини кўрсатади”, - деди Путин ўз чиқишини якунлар экан.

Янгиликлар лентаси
0