Путин ва Мирзиёев Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берди

Старт проекту строительства первой АЭС в Республике Узбекистан
Старт проекту строительства первой АЭС в Республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин лойиҳанинг амалга оширилишига старт беришди.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши лойиҳасининг амалга оширилишини бошлаб беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Путин Мирзиёев унга юқори баҳо берганини айтди

Тадбир бўлғуси атом электр станциясини қуриш учун майдон танлашда муҳандислик тадқиқотларининг бошланишини белгилаб берди.

АЭСнинг қурилиш лойиҳаси ССЭР-1200 русумдаги реакторлар билан жиҳозланган иккита энергоблокнинг қурилишини ўз ичига олади. Мазкур энергоблоклар 3+ авлодига тегишли бўлиб, замонавий технологияларнинг ишончлилигини сезиларли даражада оширган ҳолда, АЭХАнинг замонавий хавфсизлик талабларига тўла жавоб беради.

© Фото: пресс-служба Агентства «Узатом»В Узбекистане дан старт строительству первой АЭС в республике
Путин ва Мирзиёев Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берди - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане дан старт строительству первой АЭС в республике

Тантанали маросим тадқиқот ишлари олиб борилаётган майдонлардан бири ва Тошкент ўртасида ўрнатилган теле кўприк орқали бўлиб ўтди. Телекўприк доирасида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин лойиҳанинг амалга оширилишига старт беришди.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов ва “Росатом” Давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв лойиҳани амалга оширишни бошлаш учун барча шарт-шароит яратилгани борасида ҳудуддаги майдондан ҳисобот беришди.

Маросимдаги нутқлардан сўнг икки давлат раҳбарлари рамзий тугмани босиш орқали, сейсмология, геология, экология ва иқтисодий жиҳатдан мувофиқлиги ўрганилгандан сўнг танлаб олинган устувор ер майдонлардан биридаги тупроқ намуналарини олиш учун бурғилаш ишларига старт берди.

Станцияни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Атом электр станцияси барпо этилиши натижасида йилига 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади.

Янгиликлар лентаси
0