Жамият

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни кутиб олди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Российской Федерации Владимир Путин прибыл в Ташкент
Президент Российской Федерации Владимир Путин прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон раҳбари кутиб олди.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Государственные флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон ва Россия 20 миллиард долларлик шартномалар имзолайди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон раҳбари кутиб олди. Президентлар шу ерда қисқа суҳбат ўтказди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрь кунига белгиланган.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

Ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, йигирмата ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи компаниялари ҳамда саноат корхоналари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0